Сурия президенти Башар Асад мамлакатда ялпи амнистия жорий қилди, дея хабар берди Agence France-Presse.
Таъкидланишича, амнистия «бугунги кунгача амалга оширилган барча жиноятлар учун» судланган маҳкумларга тегишли бўлади. Давлат телевидениеси батафсил маълумот бермади.
Бироқ Сурия адлия вазири Нажем Ал Аҳмад эфирга чиқиб, буйруқ матнида «ижтимоий кечирим ва миллий бирдамлик» тилга олинганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)