Американинг Apple корпорацияси ўз акцияларини 1 га 7 ҳисобида майдалади, дея хабар берди «ИТАР-ТАСС».
6 июнь куни Apple акциядорлари ўзларига тегишли ҳар битта қимматбаҳо қоғоз учун қўшимча олтитадан акцияга эга бўлди. 2014 йил апрель ҳолатига кўра, Apple чиқарган акциялар 861,38 миллионта бўлган бўлса, бўлиниш натижасида уларнинг сони 6 миллиарддан ошди.
Ўтган жума куни Apple акцияларининг нархи NASDAQ биржасида ҳар битта қоғоз учун 556,08 долларни ташкил этган эди, энди улар 100 доллардан кам қийматга эга бўлди.
Акцияларни майдалаш билан компания уларнинг бозор нархини пасайтиради, бироқ олди-сотди учун қоғозлар сонини кўпайтиради.
Компаниянинг оладиган даромадига қараб белгиланган қиймати (капитализация) ўз ҳолича қолди, бироқ битта акциянинг нархи туширилиши кўпроқ инвесторларни жалб қилади.
Корпорация акцияларни ўн йил ичида биринчи марта майдалади.
Изоҳ (0)