Интернетда Samsung’нинг ҳали тақдим этилмаган Galaxy F премиум-флагманига тегишли суратлар пайдо бўлди, дея хабар берди Mail.ru.
«Телефон ёқилганидан сўнг пайдо бўладиган фонда унинг Galaxy F номи акс этган», — деб ёзади нашр. Аввалроқ унинг Фалахй С5 Prime ёки Galaxy Алпҳа деб номланиши ҳақида тахминлар бор еди.
У тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 805 процессори, 3 Гб тезкор хотира ва 16 мегапикселли камера билан таъминланади.
Экрани 5,3 дюймли бўлса-да, дисплей атрофидаги ромларнинг ингичкалашгани туфайли Galaxy S5 дан кўра кичикроқ ҳажмга эга бўлади.
Бундан ташқари, қурилманинг асимметрик бўлиши хабар қилинмоқда. Яъни панелнинг бурчаклари телефоннинг тепа қисмида пастки қисмига нисбатан айланароқ кўринишда бўлади.
Изоҳ (0)