• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига харажатларни ошириб боради

    Келаси йили ташқи қарзнинг 25 трлн сўми, 2027 йилда эса 29,6 трлн сўми давлат дастурларига ажратилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган 2026—2028 йиллар учун мўлжалланган Фискал стратегияда қайд этилган. 

    Jadval: Iqtisodiyot va moliya vazirligi
    Жадвал: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Келгуси уч йилда бюджет тақчиллиги бардавом бўлади

    Стратегияга кўра, жорий йилда мамлакат консолидациялашган бюджет даромадлари 474,9 трлн сўм, харажатлари 526,9 трлн сўмга етиши кутилмоқда. Бунда умумий бюджет тақчиллиги 52,1 трлн сўмни (3 фоиз) ташкил этиши прогноз қилиняпти.

    Стратегияда 2026 йилда давлат бюджети тақчиллиги 58,8 трлн сўм, 2027 йилда 67 трлн сўм, 2028 йилда 75,9 трлн сўмгача етиши қайд этилган.

    2026 йилда бюджет тақчиллиги асосан жалб қилинадиган қарзлар ҳисобидан таъминланади. Камомадни қоплаш учун 3 млрд доллар ташқи қарз, 1,9 млрд доллар ички қарз олинади. Шу билан бирга, 0,9 млрд долларлик тақчилликни давлат активларини сотиш орқали сўндириш режалаштирилган.

    Давлат бюджетидан ташқи қарзни қайтариш учун 2025 йилда 39 трлн сўм, 2026 йилда 39,9 трлн сўм, 2027 йилда 41,1 трлн сўм ажратилиши кутилмоқда. Ички қарз харажатларига эса жорий ва келгуси уч йилликда ҳар йили 25,2 трлн сўмдан йўналтирилиши кўзда тутилган.

    Ташқи қарзнинг йирик қисми давлат дастурларига ажратилади

    2026 йилда президент ва ҳукумат қарорларига мувофиқ қабул қилинган давлат дастурлари ва тадбирларни молиялаштиришга бюджетдан жами 70,9 трлн сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

    “Мазкур маблағлар иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, транспорт-коммуникация, техник-муҳандислик, энергетика объектларини қамраб олган инфратузилма тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш имконини беради”, дейилади стратегияда.

    2026 йилда 25 трлн сўмлик давлат дастурлари ташқи қарз ҳисобидан амалга оширилади. 2027 йилда бу рақам 29,6 трлн сўмга, 2028 йилда 36,2 трлн сўмгача ошиб бориши белгиланган.

    Жорий йилда ташқи қарзнинг 18,8 трлн сўм миқдори давлат дастурларига ажратилади.

    Иқтисод фанлари доктори, профессор Тўлқин Бобоқулов “Дарё”га берган интервьюсида ташқи қарзларни бюджет камомадини қоплаш учун сарфлаш нотўғри эканини айтган.

    “Ташқи қарзнинг асосий қисми мамлакат иқтисодиётига, яъни реал секторга йўналтирилиши керак. Мисол учун, ташқи қарз ҳисобидан янги технологиялар жалб қилиниши лозим. Бироқ биз ташқи қарзнинг деярли ярмини бюджетга йўналтирмоқдамиз. Аслида, бюджетнинг 80-90 фоизи ноишлаб чиқариш харажати ҳисобланади. Шунинг учун ташқи қарзни бюджетга йўналтираётганимиз Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади. Иккинчидан, агар давлат бюджетини ташқи қарз ҳисобидан ёпсак, миллий валютадаги сўм ҳажми кўпайиб кетади. Бу эса мамлакатда инфлятсия ошишига олиб келади. Бундан ташқи, бир неча жиддий муаммолар бор. Шунинг учун ташқи қарз ҳисобидан бюджетни қўллаб-қувватлашга чек қўйишимиз керак”, деган эксперт.

    Иқтисодчи ўз фикрини давом эттириб, катта миқдорда олинган ташқи қарзлар ўзини оқламаганини таъкидлаган.

    “Ташқи қарз ҳисобига молиялаштирган айрим лойиҳаларимиз ўзини оқламади. Мисол учун, Қашқадарё вилоятидаги GTL заводи ёки Қорақалпоғистондаги Устюрт газ мажмуаси. Ахир, бу заводлар қурилганидан кейин мамлакат газ импортини кескин ошириб юборди. Агар олинган ташқи қарздан фойда бўлмаса, уни эртага қайтариш муаммо бўлади. Кейин келажакда бошқа соҳалар ҳисобига қарзни қоплашга тўғри келади”, дейди Тўлқин Бобоқулов.

    Маълумот учун, жорий йил I чораги якунида Ўзбекистон ташқи қарзи 42,4 млрд долларга етди. Бу тарихий максимум ҳисобланади. Қарзларнинг 84 фоизи (35,5 млрд доллар) ташқи қарзлар бўлиб, мамлакатга кўпроқ халқаро молия институтлари кредит бермоқда.

    Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил якунида 45,1 миллиард долларга етиши прогноз қилинган. Бу йил якунида кутилаётган ялпи ички маҳсулотга (125 млрд доллар) нисбатан 36,7 фоизга тенг дегани. Жорий йилда 5,5 млрд доллар миқдоридаги ташқи қарз олиниши белгиланган. Шундан 3 млрд доллари бюджетни қўллаб-қувватлашга, қолган 2,5 млрд доллари инвестиция лойиҳалари учун йўналтирилиши кўзда тутилган.

    2026 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 140 млрд доллардан ортиши прогноз қилинмоқда. Дастлабки таҳлилларда макроиқтисодий ҳамда фискал кўрсаткичлар барқарорлиги таъминланса, давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати келаси йили 37,9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу давлат қарзи 53 млрд доллардан ортишини англатади.

    30 июл, 17:59   Изоҳ (0)   865
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чорвоқ шамол электр станцияси қурилиши бошланди

    Ўзбекистон | 31 июл, 14:15

    АҚШда 30 йил музлатилган эмбриондан бола туғилди 

    Дунё | 31 июл, 13:57

    “Челси” Ҳатони трансфер қиладиган бўлди

    Спорт | 31 июл, 13:45

    Япония тарихидаги энг иссиқ кун қайд этилди 

    Дунё | 31 июл, 13:43

    Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилдан бошланиши мумкин

    Ўзбекистон | 31 июл, 13:25

    Жан Рено 77 ёшда: Марокашда туғилган оддий ишчининг қандай қилиб дунёга машҳур актёрга айлангани ҳақида

    Кино | 31 июл, 13:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.