• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Shahed кушандаси” Украина тутиб олувчи дронларга нега умид билдиряпти?

    Россия Украина шаҳарларига Shahed дронлари билан зарба интенсивлигини ошириб борар экан, унга қарши туриш тобора мураккаблашиб бормоқда. Ҳаво мудофаа тизимлари ҳаддан зиёд юкламага дош бера олмаяпти. Украиналиклар эндиликда арзон ва янги восита — тутиб олувчи дронларга умид боғлаяпти.

    Intercepter (тутиб олувчи) дрон
    Фото: Х

    Бу турдаги қурилмалар вертикал равишда кўтарилиши, парвоз давомида мураккаб манёврларни амалга ошириши мумкин. Улар Shahed ва бошқа шу турдаги анъанавий усулда парвоз қилувчи дронларни бевосита тўқнашиш билан сафдан чиқаради.

    Пойтахт Киевдаги корхоналарнинг бирига борган Зеленский расмийларга бу турдаги тутиб олувчи дронлардан ҳар куни мингта ишлаб чиқаришга топшириқ берди. Украина президентининг сўзларига кўра, бунинг учун 6 миллиард долларлик шошилинч маблағ зарур. 

    Ukraina prezidenti dronlar yigъadigan korxonada
    Украина президенти дронлар йиғадиган корхонада
    Фото: President.ua

    Стерненко жамғармаси ва Come Back Alive каби хайрия ташкилотлари мазкур турдаги дронларни ишлаб чиқаришга сармоя киритган. Come Back Alive экспертларидан Тарас Тимочконинг айтишича, тутиб олувчи дронларнинг нархи ҳар бири учун 5 000 доллардан қиммат бўлмаслиги лозим. Қолаверса, улар тезлигини тахминан 300 км/соатга етказа олиши, шунингдек 5 000 метр баландликда парвоз қилиши талаб этилади. 

    “Энди асосий вазифа — шартномаларни тезроқ бериш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва операторларни тайёрлаш. Охиргиси энг катта муаммо бўлиши мумкин. Россияда Shahed ва Geran дронлари ишлаб чиқариш қуввати юқори. Уларни қувиб етиш жуда мураккаб, аммо биз бунга жуда яқинмиз”, деган Тимочко. 

    Tytan Technologies компанияси вакили Макс Эндерс технологик тўсиқлар ҳамон кўплигини айтади. Унга кўра, дронларни мавжуд радар тармоқларига интеграция қилиш керак. Шу билан бирга, электрон уруш тизимлари таъсирига тушиб қолмаслиги учун, уларни сунъий интеллектга асосланган автоном бошқарув билан таъминлаш лозим. 

    Тутиб олувчи дрон
    Фото: Techukraine.org

    Эндерс жараённи “доимий мослашув пойгаси” деб атайди. Бошқача айтганда, ҳар икки томон дастурларини 15–20 кунлик инновацион цикллар билан янгилаб боради. Кейин эса янги қуролга қарши ҳимоя чораси ўйлаб топилади. Шу билан рақобат узлуксиз давом этади.  

    Бироқ тутиб олувчи дронлар Украина умид билдираётган ягона восита эмас. Мамлакат қуролли кучлари маҳаллий ишлаб чиқарилган Sky Sentinel автоном жанговар модули ва Германиядан келтирилган Skynex зенит артиллерия тизимларидан фойдаланмоқда. Улар ҳаво нишонларини аниқлаш ва уларгача масофани ўлчаш учун илғор технологияга эга.  Бироқ бу каби тизимларнинг сони чекланган. 

    Skynex tizimi
    Skynex тизими
    Фото: Украина манбалари

    Украина муҳандислари, шунингдек, Тризуб номли лазер мудофаа тизими устида ҳам ишламоқда. У 3 километргача баландликдаги нишонларни зарарсизлантиришга қодирлиги айтилмоқда. Лекин у қачон тайёр бўлиши маълум эмас. Қолаверса, об-ҳаво каби омиллар бундай тизимлар ишига салбий таъсир қилади. 

    Шу боис ҳозирча энг кўп умид билдирилаётган восита тутиб олувчи дронлар бўлиб турибди. “Один” моделига мансуб учувчисиз учиш қурилмалари аллақачон жангларда ўзини яхши намоён қилган. 

    30 июл, 18:40   Изоҳ (0)   1027
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украина#Россия#Shahed-136#тутиб олувчи дронлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия, Канада ва Марокашга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

    Спорт | 31 июл, 14:40

    “Юлдузлар жанги” фильмидаги учар мотоцикл реал ҳаётда тақдим этилди (видео)

    Технологиялар | 31 июл, 14:40

    Саудия Арабистонида одамлар учаётган аттракцион қулаб тушди (видео)

    Дунё | 31 июл, 14:33

    Эрон аҳолиси Исроил билан уруш фонида рекорд даражада олтин сотиб олди — ҳисобот

    Дунё | 31 июл, 14:30

    Чорвоқ шамол электр станцияси қурилиши бошланди

    Ўзбекистон | 31 июл, 14:15

    АҚШда 30 йил музлатилган эмбриондан бола туғилди 

    Дунё | 31 июл, 13:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.