«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду оёғидан олган жароҳатидан тузалди ва Португалия терма жамоаси умумий гуруҳ машғулотларида ҳеч қандай чекловсиз, тўлиқ иштирок этди. Бу ҳақда Sports.ru’га асосланиб Uff.uz хабар берди.
Португалияликлар сардори Ирландияга қарши кечадиган ўртоқлик учрашувида иштирок этиши кутилмоқда. Бу учрашув 10 июнда бўлиб ўтади.
Шунингдек, Раул Мейрелеш ҳам умумий гуруҳга қайтди. Ҳозирча фақат Пепе алоҳида машғулот ўтамоқда, аммо у ҳам жаҳон чемпионати ўйинларига қадар сафга қайтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)