Термизда «Энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи» республика кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 14 нафар маслаҳатчи учта шарт бўйича ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди. Шўрчи туманидаги «Ободон» маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Насиба Турсунова биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир доирасида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида ишлаб чиқарилаётган миллий ҳунармандлик ва халқ амалий санъати буюмлари кўргазмаси ташкил этилди.
Қайд этиш жоиз, Сурхондарё вилоятидаги 832 қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинида 684 нафар маслаҳатчи оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш, хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, ҳуқуқий, иқтисодий билимларини мустаҳкамлаш борасида самарали фаолият юритиб келмоқда.
Изоҳ (0)