Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга фоторадар ва видеокамералар ўрнатилмоқда. Шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг «Анҳор» нашрига маълум қилишича, бундай видеокамераларни пойтахтнинг деярли барча серқатнов чорраҳаларига ўрнатиш режалаштирилган.
Камералар автомобильнинг нафақат олд қисмини, балки ён томонини ҳам муҳрлайди, бу эса қизил чироқда тўхтаган ҳайдовчиларнинг стоп-чизиқни босган-босмаганини аниқлашга ёрдам беради.
Видеокамералар кун-у тун машиналар ҳаракатини кузатади, олинган маълумотлар эса тўғридан-тўғри бошқарув марказига юборилади.
Изоҳ (0)