Ўзбекистонда ўтказилган сўров натижаларига кўра, унда қатнашганларнинг 90 фоизи мамлакатдаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари анча тез ва самарали амалга ошмоқда, деб ҳисоблайди. 93 фоизга яқини эса ўз ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишидан ҳуқуқий ҳимояланганлик ҳиссига эга. Бу ҳақда «Жаҳон» АА хабар берди.
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг жамоатчилик фикрида акс этиши» ижтимоий сўровини ўтказди. Бундан кўзланган мақсад мамлакатда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида фуқаролар қанчалик даражада маълумотга эгалигини аниқлашдан иборат бўлди.
Сўров натижаларидан маълум бўлишича, 2014 йилда фуқароларнинг мамлакатда қабул қилинган Қонун ва Кодексларни ўрганишга қизиқиши 10 фоизга ошгани кузатилмоқда.
Респондентларнинг 91,5 фоизи давлат ва жамият ҳаётидаги турли соҳаларда ижобий ўзгаришларни сезаётганликларини билдирган.
84,3% аҳоли умуман, олганда, Қонун нималиги, маълум бир Қонуннинг вазифасидан хабардорлиги аниқланди.
Изоҳ (0)