Хитойнинг Shanghai Electric компанияси «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси билан Ўзбекистон энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш учун 35 миллион долларлик ускуналар етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда «Новый век» хабар берди.
Шартномага кўра, Хитой компанияси йил давомида зарур ускуналарни (трансформаторлар, аккумуляторлар) Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги электр тармоқлари модернизацияси учун етказиб беради. Шартнома Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Изоҳ (0)