Standard & Poor’s агентлигининг кредит рейтинглари хизмати Ўзбекистоннинг «Амирбанк» хусусий очиқ акциядорлик тижорат банкининг узоқ ва қисқа муддатли кредит рейтингларини қайтариб олди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
Рейтингнинг қайтариб олинишига рейтингларни кузатишни давом эттириш ва рейтинг жараёнини янгилаб бориш учун етарли ва ишончли ахборот берилмаётгани сабаб қилиб келтирилди.
2014 йил 9 апрель куни рейтинг агентлиги талабларига жавоб берадиган маълумотнинг йўқлиги туфайли «Амирбанк» рейтингларини кузатиш тўхтатилган эди.
Рейтинг жараёни тўхтатилган пайтда «Амирбанк» кредит рейтинглари «CCC/C» даражасида бўлган, рейтинглар ўзгариши прогнози эса «Барқарор» дея баҳоланган.
«Амирбанк» 2008 йилда тузилган. Банк бош офиси Самарқандда жойлашган.
Изоҳ (0)