Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки бошқаруви раисини тайинлади. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23 майдаги тегишли қарори билан Абдурасул Абдуллаев ушбу лавозимга тайинланди.
Бунгача Абдурасул Абдуллаев «Ўзсаноатқурилишбанк» очиқ акциядорлик тижорат банки бошқаруви раислиги вазифасини бажариб келган.
Абдурасул Абдуллаев 2014 йил февралида ўз лавозимини тарк этган Нодир Назаров ўрнига Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки бошқаруви раислигига тайинланди.
Изоҳ (0)