Навоийда 1996—1997 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан 300 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро куч синашди. Якуний натижаларга кўра, Фарғона вилояти жамоаси биринчи, навоийликлар иккинчи, наманганлик ёшлар учинчи ўринни эгаллади.
– Вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилганимдан хурсандман, – дейди 60 килограмм вазн тоифасида ғолиб бўлган навоийлик Шерзод Ширинов. – Бу ғалаба менга жуда катта масъулият юклайди. Келажакда халқаро миқёсда энг юқори натижаларга эришишни мақсад қилганман.
Изоҳ (0)