Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Германия АҚШнинг Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш ҳақидаги ташаббусига қўшилмоқчи эмас. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетасида эълон қилинган мақолага асосланиб, «ИTАР-ТАСС» хабар берди.

Фото: itar-tass.com

Фото: itar-tass.com

Нашр манбаларининг айтишича, Германиянинг Siemens, Volkswagen, Adidas ва Deutsche Bank каби энг йирик компаниялари Россияга киритиладиган янада кенгроқ иқтисодий санкцияларга қарши чиқишини эълон қилган.

Украинадаги танглик чуқурлашиб бориши билан Германия расмий шахсларига компаниялардан қўнғироқлар келиб туша бошлаган. «Бизнинг Россиядаги иқтисодий манфаатларимизга зиён етказиши мумкин бўлган тадбирларни амалга оширманг», — дея талаб қилган улар.

Канцлер Ангела Меркель АҚШ президенти билан бўладиган учрашувда Германия ишбилармон доираларининг айнан шундай фикрларини етказмоқчи.

Нашрнинг қайд этишича, худди шу сабаб туфайли Италия ва Греция ҳам Россияга нисбатан қатъийроқ чоралар кўрилишини қоралаган. Шунингдек, Вашингтоннинг энг яқин ҳарбий иттифоқдошларидан Япония, Миср ва Исроил Обама маъмуриятини «Ғарб мамлакатлари ва Россия раҳбарияти ўртасидаги алоқаларни бутунлай узиши мумкин бўлган» қадамлардан огоҳ қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар