Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина армиясининг Донецк вилоятидаги махсус бўлинмаси тонгда Славянскка ҳужум қилди. Шаҳар маркази остоналарида уруш бормоқда. «Комсомольская правда» мухбирларининг гувоҳлик беришича, операция авиация ҳимояси остида ўтказилмоқда, замбараклар портлаши, автоматлар отишмалари эшитилмоқда.

Фото: rg.ru

Фото: rg.ru

Тошкент вақти билан 6:40 да Славянск устида ҳарбий вертолётлар пайдо бўлган ва шаҳарда автоматик қуроллар, зирҳли машиналар орқали отишмалар бошланган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, украин қўшинлари Славянск телеминорасини эгаллаб олган. Баррикадалар ёқиб юборилган ва шаҳар атрофидаги блок постларига ҳужум уюштирилган.

Махсус бўлинмалар шаҳарнинг Украина хавфсизлик хизмати маҳаллий бошқармаси жойлашган қисмига қараб кетмоқда.

Шаҳар тўлиқ тўсилган, унинг атрофини пиёдалар ўраб олган, осмонда эса 20 тача вертолёт учиб юрибди.

Нашрнинг эслатишича, Киев ҳукумати УХХга исёнчи ҳудудларда 3 майга қадар «ҳар қандай йўл билан» назоратни қўлга олиш ҳақида буйруқ берган. Махсус операцияни УХХ раҳбари Валентин Наливайченко бошқармоқда, ушбу вазифа унга «муваффақиятсиз ўтган биринчи босқич»дан кейин ИИВ раҳбари томонидан топширилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россия Давлат думаси Путиннинг Украинадаги барча мақсадлари барбод бўлганини тан олди
Дунё
Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентда қасамёд қилиб, Туркия президенти лавозимига киришди
Маҳаллий
Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабага президент гранти берилади