Россия президенти Владимир Путин Ғарб санкцияларига жавоб чораларини кўриш эҳтимоли ҳақида баёнот берди. Бу «иқтисодий уруш» бошланишига замин яратади, бундай уруш АҚШ ва Евроиттифоқ компанияларига қаттиқ таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg нашри маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Путин Россиянинг бундай жавоб чораларини кўришни хоҳламаслигини айтган бўлса-да, келажакда бундай эҳтимол юзага келишини ҳам қўшимча қилди. Бунинг натижасида хорижий инвесторлар нефтm қазиб чиқариш соҳасида миллиардлаб доллар йўқотиши мумкин.
Айниқса, Роснефтm билан йирик лойиҳаларни амалга ошираётган АҚШнинг ExxonMobile компанияси бундай жавоб чораларидан эҳтиёт бўлиши зарур, дейилади нашр хабарида.
Маълум бўлишича, АҚШ ва Европанинг олти нафар мансабдор шахслари, Путин жавоб чораларини кўрган тақдирда ўз мамлакатлари иқтисодиёти ва компаниялари учун потенциал рискларни ўрганмоқда.
Изоҳ (0)