Ўзбекистонлик Шуҳрат Турдихўжаев Россиянинг «Голос. Дети» лойиҳаси финалига чиқа олмади. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
«Баҳслар»да Шуҳрат Турдихўжаев Дарина Иванова ва Анна Егорова билан бирга саҳнага чиқди. Улар «Рақсга тушамиз, Жек!» қўшиғини ижро этди.
Хабарда айтилишича, болалар топшириқни жуда яхши бажарган. Томошабинлар ёш ижрочиларни тик туриб олқишлаган. Учлик устози Максим Фадеевнинг таъкидлашича, болаларга чиқишидан олдин юракдан куйлаш кераклигини айтган ва улар устозининг кўрсатмасини бажарган. Фадеев кейинги турга Анна Егорова ўтишини таъкидлади.
Фадеев жамоа аъзоларининг бир қисми лойиҳани тарк этганига қарамасдан, улар билан ишлашда давом этишини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Турдихўжаев шоунинг саралаш босқичидан омадли ўтиб, Максим Фадеев жамоасида ўз чиқишларини намойиш этган эди.
Изоҳ (0)