«Ўзбекистон почтаси» компанияси Ал-Хоразмий ҳайкали тасвирланган почта маркаларини тайёрлади. Компания матбуот хизмати хабарига кўра, марка 10 апрелдан Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан муомалага чиқарилган.
Фото: ictnews.uzСтандарт почта маркасида илм-фанга бебаҳо ҳисса қўшган давлат арбоби, олим Ал-Хоразмий ҳайкали тасвирланган. Почта маркаси бир рангда ишланган. Офсет усулида босилган. Почта маркасининг перфорацияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ. Марканинг ўлчами 26х18,5 миллиметр. Расм муаллифи – У. Юсупалиев. Марка ранги – яшил, – деб хабар беради «Кун».
«Ал-Хоразмий ҳайкали» почта маркаси. Фото: pochta.uzЖами 500 минг нусхада чоп этилган «Ал-Хоразмий ҳайкали» маркасининг бир донаси нархи 1000 сўм, деб белгиланган.
Изоҳ (0)