Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда мустақиллик йилларида чақалоқлар ўртасида ўлим ҳоллари 3,2 марта камайди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Ушбу давр ичида оналар ўлими 3,1 баробар камайган.
«Она ва бола скрининги» дастурини амалга ошириш орқали болаларнинг туғма нуқсонлар билан туғилиш ҳолларини 2000 йилдан буён 1,8 марта камайтиришга эришилди.
Бугунги кунда мамлакатдаги болаларнинг 92 фоизи ўз ривожланиш параметрлари билан Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўғри келади.
2005 йилда Ўзбекистонда мутлақо соғлом болалар кўрсаткичи 52,7 фоизни ташкил қилган бўлса, 2013 йилда бу рақам 63 фоиздан ошди. «Дунёнинг ривожланган мамлакатларида ушбу кўрсаткич 70—72 фоиз эканини ҳисобга олсак, Ўзбекистон бу масала бўйича муваффақиятга эришаётганини кўриш мумкин», — дея қайд этди вазирлик.
Изоҳ (0)