Россиянинг Ғарбий Урал машинасозлик концерни (ҒУМК) Ўзбекистонда арқон йўли қурилиши лойиҳаси билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
2015 йилда фойдаланишга топшириладиган, узунлиги 30 километрли юк ташувчи дор йўли сўнгги 80 йил ичида энг узуни бўлади, дейилади ҒУМК сайтида.
Йўлнинг илк пойдевори ва тирговичи 2013 йилнинг апрелида қўйилган. Март охирида арқон йўлининг бутун узунлиги бўйлаб 129 та қозиқоёқли ва устунсимон пойдеворлар (жами 161 та қўйилиши керак) қўйиб чиқилди, 7 метрдан 46 метргача узунликдаги 103 та тиргович (139 тадан) ўрнатилди, кўприксимон ва тармоқли иншоотлар терилди, 19 та линия станцияларининг иккитаси ўрнатилди.
Ушбу арқонли йўл Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод калий ўғитларини ишлаб чиқарувчи заводи учун хизмат қилади. Ҳозирги кунда хомашё заводга калийли туз маконларидан самосвалларда ташиб етказилмоқда.
Изоҳ (0)