«Тошкент қувур заводи» ҚК 10 млн доллар ҳисобига ишлаб чиқаришни кенгайтиради
«Тошкент қувур заводи» Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси биринчи ярим йиллик сўнгигача ишлаб чиқаришни кенгайтиради. Бунинг учун 10 миллион доллар сарфланади, дея хабар берди «Новий Век» нашри.
Апрелда қўшма корхона 89—219 миллиметрли тўғри чокли қувурлар ва 270—700 миллиметрли кўндаланг кесилган қувурларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Уларнинг умумий йиллик ишлаб чиқариш қуввати 30 минг тоннани ташкил этади. Шунингдек, йилига 8 минг тонна полиолефин қопламали пўлат қувурлар ҳам чиқарилади.
Июн ойида нефт ва газ тармоқлари учун 1220—1620 миллиметрли API-Sp.5L стандартидаги спирал чокли қувурлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бундай маҳсулот йилига 16 минг тонна миқдорда чиқарилади.
Молиялаштириш корхона таъсисчилари ҳисобидан амалга оширилди.