Бир вақтнинг ўзида ҳам «Бунёдкор» футбол клуби, ҳам футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келган Миржалол Қосимов клубдаги фаолиятини тўхтатадиган бўлди. Бу ҳақда «Бунёдкор» ФК матбуот хизмати вакили Аброр Имомхўжаев 4 апрель, жума куни Тwitter’да маълум қилди, деб ёзади «Кун».
«Футболимиз раҳбариятининг қарорига кўра Миржалол Қосимов энди фақат миллий терма жамоани бошқаради», — деб ёзади Имомхўжаев.
https://twitter.com/beggi03/status/452049311489355776
Ҳозирча ушбу қарор тўғрисида Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати ҳам, «Бунёдкор» ФК матбуот хизмати ҳам расмий ахборот бермаган.
Изоҳ (0)