• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади 

    Президентнинг “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қарор билан Имом Абу Мансур Мотуридийнинг ибратли ҳаёт йўли ва бой илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганишни рағбатлантириш, мотуридийлик таълимотига хос бағрикенглик ва мўтадиллик тамойилларини халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, ёшларни ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида:

    • 1. Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025 йилда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши
    • 2. Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқланиши
    • 3. Ташкилий қўмита (А.Арипов) икки ҳафта муддатда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини алломанинг ислом оламидаги обрў-эътибори ва нуфузига муносиб тарзда юқори савияда нишонлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутадиган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаши:

    (а) 2025 йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўтадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш;

    (б) хорижлик тадқиқотчилар ўртасида мотуридийлик таълимоти бўйича илмий танлов ўтказиш, ғолиблар иштирокида Ўзбекистонда маданий-маърифий учрашув ва семинар-тренинглар ташкил этиш;

    (в) Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” ва “Китоб ат-тавҳид” асарлари ва мотуридийлик таълимотига оид манбаларнинг ўзбек ва хорижий тиллардаги илмий-изоҳли академик таржималарини нашр этиш;

    (г) Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишланган эсдалик сувенирларини муомалага чиқариш ҳамда почта маркалари, тақвимлар, буюк мутафаккирнинг ҳаёти ва илмий меросини ёритиб берадиган бошқа кўргазмали ахборот воситалари туркумини яратиш;

    (д) Имом Мотуридийнинг серқирра ҳаёт йўли ва илмий меросининг бугунги кундаги аҳамиятини очиб берадиган бадиий-публицистик фильм яратиш;

    (э) Самарқанд вилоятида Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти йўналишида фаолият олиб борган алломаларнинг ҳаёти, илмий ва ижодий меросига бағишланган асарларнинг нодир қўлёзма ва нашр нусхалари ҳамда китоблари кўргазмасини ташкил этиш;

    (ж) Самарқанд шаҳридаги Абу Мансур Мотуридий мажмуасини қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш.

    • 4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

    (а) Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда 2025 йил май ва октябрь ойларида Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ҳамда илмий мақолалар танловини ўтказиши;

    (б) мотуридийлик таълимотига мансуб алломаларнинг илмий мероси ва ноёб қўлёзма асарларни ўрганиш бўйича Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини белгиланган тартибда шакллантириб бориши

    • 5. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига имом-хатиблар ҳамда диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Мотуридийлик таълимоти билимдони” танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш тавсия этилиши
    • 6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда 2025 йил давомида жойларда Имом Мотуридийнинг илмий меросига бағишланган давра суҳбатларини ташкил этилиши
    • 7. Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Маданий мерос агентлиги билан биргаликда:

    (а) хорижий мамлакатларда сақланаётган Имом Мотуридий ва  мотуридийлик таълимотига мансуб алломаларнинг ҳаёти ва илмий меросига оид ноёб қўлёзма асарлар ва бошқа маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш ва тадқиқ қилишни тизимли равишда ташкил этилиши;

    (б) Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган юқори сифатли медиамаҳсулотлар ҳамда аудиовизуал асарлар яратиш, уларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш чораларини кўриши.

    • 8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Дунё” ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий медиа ассоциациясига Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиб бориш тавсия этилиши.
    • 9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш бош вазир ҳамда президентнинг маслаҳатчиси зиммасига юкланиши белгиланди.

    Бундан аввал президентнинг “Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди. 

    14 март, 20:15   Изоҳ (0)   2884
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Мотуридий

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда «сариқ» ва «яшил» ҳудудлардаги зиёратгоҳлар фаолиятини бошлади

    12.06.2020, 06:40

    Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларни касб байрами билан табриклади

    30.09.2020, 22:45

    Буюк Британияда Мирзо Улуғбек номидаги университет ташкил этиш режалаштирилмоқда. Мазкур мамлакатда Ибн Сино ва Мотуридий номидаги коллежлар бор

    10.10.2020, 22:24

    Шавкат Мирзиёев Uzbekistan Airways чипталари нархи баландлигини танқид қилди ва уни арзонлаштириш вазифасини қўйди

    09.12.2020, 21:33

    Ўзбекистон 2021 йилда зиёрат туризми учун 5 мингга яқин авиарейс ташкил қилишни режалаштирмоқда

    10.12.2020, 06:52

    Шавкат Мирзиёев 2021 йилни Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилди

    29.12.2020, 11:12

    Термиз ҳамда Бухорода халқаро сийрат ва азон мусобақалари ўтказилади

    02.01.2021, 21:32

    Фарғонада кўп қаватли турар жойлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилиб, болалар ва спорт майдончалари қайта тикланади

    14.02.2021, 17:38

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

    19.07.2021, 20:10

    Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» газетасига интервью берди

    17.08.2021, 10:18

    «Айни кунларда муносиб номзодлар кўриб чиқилмоқда». Мусулмонлар идораси муфтий қай тартибда сайланишини маълум қилди

    08.09.2021, 11:31

    Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми иштирокчиларига табрик йўллади

    16.09.2021, 07:02

    Дин ишлари бўйича қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинланди

    02.02.2022, 13:40

    «Аллоҳ таоло Нисо сурасида аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват этади» — Шавкат Мирзиёев

    01.03.2022, 17:02

    Фарғонада 28 ёшли йигит ижарадаги уйида қўшмачилик қилгани аниқланди (видео)

    27.07.2022, 20:05

    Ўзбекистонда 2022 йилнинг энг яхши асарлари аниқланди

    31.12.2022, 15:06

    Шавкат Мирзиёев маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш учун Бухорога борди 

    17.02.2023, 13:34

    30,5 млн долларни ташкил этган ўзаро савдо айланмаси, дипломатия, хавфсизлик, бизнес бўйича курсларда малака оширган 1200 нафардан зиёд ўзбекистонлик, туризм соҳас...

    21.02.2023, 15:13

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

    13.03.2023, 11:49

    Ўзбекистон Туркиядаги зилзила маркази бўлган ҳудудда уй-жой, мактаб ва бир қанча объектлар қуради

    16.03.2023, 18:02

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

    20.04.2023, 21:22

    “Барқарор ҳамда узоқ муддатли тинчликка эришиш учун мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт” – Шавкат Мирзиёев

    06.06.2024, 22:50

    Ўзбекистон президенти: “Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши ҳозирги вақтда алоқаларимиз тарихида янги саҳифа очмоқда” 

    06.06.2024, 23:25

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади 

    15.06.2024, 21:23

    Қурбон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келмоқда

    16.06.2024, 13:20

    Президентга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди

    19.06.2024, 22:25

    “Ўзбекистонда мусулмонлар учун кенг имкониятлар яратиш борасида улкан саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганини кўриб турибмиз” — ICESCО бош директори 

    22.07.2024, 10:26

    “Мовароуннаҳр цивилизацияси бўлмаганда эди, бизнинг тараққиётимиз ҳам бўлмасди” — Меҳмет Гўрмез 

    17.10.2024, 23:21

    Президент масъулларга ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатма берди

    28.11.2024, 17:15

    “Ислом цивилизациясининг, ислом таълимотининг замини, аслида, илм-фан, маданият, таълим ва тарбиядир” — президент

    29 январ, 20:54
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.