• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қуйида Президентнинг табриги тўлиқлигича тақдим этилади.

    Қадрли юртдошлар!

    Қалбларимиз файзу илоҳий шукуҳга тўлиб турган ушбу улуғ кунда юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан табриклаб, ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

    Фурсатдан фойдаланиб, мана шу табаррук айёмни байрам қилаётган ер юзидаги барча мусулмон умматига, хорижий дўстларимиз ва ҳамкорларимизга халқимиз номидан самимий салом ва табрикларимизни йўллаймиз.

    Бу йилги Қурбон ҳайити Ватанимиз мустақиллигининг шонли 30 йиллик тарихий санаси арафасида ўтаётгани унинг бетакрор руҳи ва кўрку тароватини янада зиёда этмоқда.

    Мустақил юртда буюк мақсадлар билан тинч ва осойишта яшаш, ҳалол меҳнат қилиш муқаддас динимизнинг эзгу ғояларига ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир.

    Сўнгги йилларда эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан барча соҳа ва тармоқлар қатори муқаддас динимиз, миллий-диний қадриятларимизни тиклаш, ривожлантириш ва тарғиб этиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

    Улуғ уламоларимизнинг беназир илмий меросини чуқур ўрганиш, динимизнинг инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган эзгу анъаналарини муносиб давом эттириш мақсадида мамлакатимизнинг бугунги янги тараққиёт босқичида ислом маънавияти ривожига улкан эътибор қаратилмоқда.

    Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби ва Мир Араб олий мадрасаси каби янги муассасаларнинг ташкил этилгани, ҳадис, калом, фиқҳ ва тасаввуф мактабларига асос солингани, ўнлаб янги масжидлар ва зиёратгоҳлар қурилаётгани ҳамда таъмирланаётгани бу борадаги ишлар кўлами нечоғли кенг эканидан далолат беради.

    Бугунги кунда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари қаторида диний соҳадаги талаб ва эҳтиёжлари ҳам тўлиқ таъминланмоқда. Бу ҳақда гапирганда, яқинда янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш лозим.

    Муҳтарам ватандошлар!

    Барчамизга аёнки, жамиятда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкам қарор топтиришнинг энг муҳим тамойилларидан бири ижтимоий

    ва диний бағрикенгликдир. Юртимизда турли конфессиялар вакиллари ягона оила бўлиб, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида яшаётгани, жонажон Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани бизнинг энг катта бойлигимиздир.

    Маълумки, халқимиз асрлар давомида диний ва дунёвий илмларни ўзаро уйғун ривожлантириш борасида ноёб тажриба мактабини яратган. Бу фикрнинг амалий тасдиғини ўзининг беқиёс илмий кашфиётлари, маънавий-маърифий тафаккури билан жаҳон аҳлини ҳайратда қолдирган улуғ олимлар ва уламоларимизнинг бебаҳо мероси мисолида яққол кўриш мумкин.

    Бугунги кунда ана шундай нодир маънавий хазинани чуқур ўрганиш борасида янада катта имкониятлар очилмоқда.

    Ишончим комилки, икки дунё саодатига эришишдек улуғ орзу-ниятлар билан яшаётган олижаноб халқимиз униб-ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялашда ана шу имкониятлардан самарали фойдаланиб, улкан ютуқларга албатта мушарраф бўлади.

    Қадрли ва муҳтарам ватандошларим!

    Ҳозирги мураккаб пандемия даврида диний ибодатларни уй шароитида адо этиш бўйича кўпни кўрган уламоларимиз томонидан билдирилган таклиф, ҳеч шубҳасиз халқимизнинг ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган энг тўғри қарордир.

    Ушбу улуғ айём кунларида барчамиз Қодир Аллоҳдан бутун инсоният бошидан кечираётган бундай оғир синовларни енгиб ўтишда Ўзи мададкор бўлишини сўраймиз.

    Сиз, азизларни муборак Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга Аллоҳ таолодан сиҳат-саломатлик, бахт-у саодат, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файз-у барака тилайман.

    Дуогўй кексаларимизнинг эзгу тилаклари ижобат бўлсин!

    Ёшларимизнинг бахтини, камолини берсин!

    Юртимиз доимо тинч, халқимиз ҳамиша соғ-омон бўлсин!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Бундан аввал Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олиши, Президент Мирзиёев Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича топшириқ бергани ҳамда Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиши бекор қилингани ҳақида хабар берилганди.

    19.07.2021, 20:10   Изоҳ (0)   20109
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда Хитойдан эндоскоп аппаратини олиб келиб беришни ваъда қилиб, фуқарони 5500 долларга чув туширган шахсга жиноят иши очилди

    19.07.2021, 19:40

    Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада аҳолининг даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор ўтказади

    19.07.2021, 19:09

    Ўзбекистонда сўнгги олти ой ичида аҳоли сони қанчага кўпайгани маълум қилинди

    19.07.2021, 18:39

    Мурод Хонтўраев ўлимидан аввал маст бўлгани ҳақида хабар тарқатган йигит узр сўраб чиқди (видео)

    19.07.2021, 18:23

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи бор пастлади

    19.07.2021, 17:33

    Жиззахда маст ҳолатда танишини пичоқлаб ўлдирган эркакка жиноят иши қўзғатилди

    19.07.2021, 16:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.