• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми иштирокчиларига табрик йўллади

    Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида ўтаётган «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми иштирокчиларини қутлаб, табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Қуйида табрик тўлиғича тақдим этилади.

    Муҳтарам дўстлар!

    Хонимлар ва жаноблар!

    Авваламбор, «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форумининг Сиз, ҳурматли иштирокчиларини чин қалбимдан самимий қутлайман.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессиясида ушбу форумни ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташаббусини қўллаб-қувватлаганлари учун бош котиб Антониу Гутерриш жанобларига ва форумни ҳамкорликда ташкил этишда амалий кўмак кўрсатган ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле хонимга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман.

    Фурсатдан фойдаланиб, анжуманда бевосита қатнашаётган ҳамкор давлатлар ҳамда нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар намояндаларига, етакчи олимлар ва экспертларга, мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакилларига ташаккур изҳор этаман.

    Саховатли Ўзбекистон заминига, қадимий Хива шаҳрига хуш келибсиз!

    Қадрли меҳмонлар!

    Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Марказий Осиё минтақаси асрлар давомида турли халқлар ва цивилизациялар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришда ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётганини жаҳон ҳамжамияти яхши билади ва юксак эътироф этади.

    Бундан уч минг йил муқаддам минтақада илк шаҳарлар ва давлатчиликнинг вужудга келиши бу ҳудудда янги ҳаётий тушунчалар ва фалсафий қарашларнинг, илм-фан, хусусан, тиббиёт ва астрономия, жуғрофия ва математика, геодезия, меъморчилик соҳаларининг, маданий-маърифий ва диний қадриятларнинг жадал тараққий этишига асос яратди.

    Минтақамизнинг қадимий илм-фан, маданият ва цивилизация марказлари ҳақида сўз юритганда Самарқанд ва Бухоро, Ўтрор ва Хўжанд, Марв ва Ўш сингари ўнлаб шаҳарлар кўз ўнгимизда намоён бўлади.

    Шу билан бирга Ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Замахшарий, Абу Наср Форобий, Мирзо Улуғбек сингари буюк олимлар, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Абул Муъин Насафий, Нажмиддин Кубро каби улуғ уламолар, Камол Хўжандий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бобур Мирзо, Махтумқули, Абай, Тўқтағул, Бердақ сингари машҳур шоирлар, Шарафиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Маҳмуд Музаҳҳиб, Камолиддин Беҳзод каби мусаввирлар, кўплаб хаттот ва созандалар, мусиқашунос ва меъморларнинг номларини тилга олишимиз табиийдир.

    Мазкур халқаро форум минтақамизнинг кўҳна ва навқирон шаҳарларидан бири – икки минг йиллик шонли тарихга эга бўлган Хивада ўтказилаётганида ўзига хос рамзий маъно мужассам.

    Бугунги Форум Марказий Осиё давлатлари ва халқлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик, яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди. Шу билан бирга, минтақа халқларининг жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаларини янада чуқур англаш ва ўрганишга имкон беради.

    Ушбу халқаро маданият форуми доирасида Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Маданий мерос масалалари бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси кенгашининг йиғилиши, Халқаро туркий маданият ташкилоти (TURKSOY) маданият вазирларининг навбатдаги мажлиси, Нукус шаҳрида «Археология ва туризм: салоҳиятни белгилаш ва меросдан фойдаланиш» халқаро археология анжумани ҳамда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон жамиятининг V халқаро конгресси ўтказилишини биз ана шу йўлдаги муҳим амалий қадамлар сифатида эътироф этамиз.

    Муҳтарам дўстлар!

    Биз минтақамизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, маданий-гуманитар соҳаларни равнақ топтиришга хизмат қиладиган кенг кўламли лойиҳаларни бундан буён ҳам давом эттирамиз. Бу эзгу мақсадга фақат ўзаро ҳамкорликда, саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирган ҳолда эриша оламиз. Марказий Осиёнинг тарихий ва маданий муштараклиги, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий қадриятлари фаровон келажакни бунёд этишимиз учун мустаҳкам заминдир.

    Бугун биз Янги Ўзбекистонда илм-фан ва маданият соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар орқали янги Уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратишга бел боғлаганмиз. Бу борада биз жаҳон ҳамжамияти билан, Сизлар каби кўзга кўринган илм-фан ва маданият намояндалари билан яқин ҳамкорлик муносабатларини амалга оширишдан манфаатдормиз.

    Анжуманимизнинг барча иштирокчиларига мустаҳкам соғлиқ, Марказий Осиёнинг бетакрор маданияти ва санъати, илм-фан, моддий ва номоддий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш йўлида куч-ғайрат ва янги ютуқлар ёр бўлишини тилайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Халқаро молия корпорацияси бошқарувчи директори Махтар Диоп бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    16.09.2021, 07:02   Изоҳ (0)   8629
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда ўзини блогер деб таништириб судга таъсир ўтказишга уринган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    16.09.2021, 06:26

    «Абдуллажон»нинг қовоқлари, диндошини қамчилаётган яҳудий, Кувайтда аукционга қўйилган лочин. 15 сентябрь суратлари

    15.09.2021, 23:54

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида қайси ҳудудда энг кўп эгизак туғилгани маълум қилинди

    15.09.2021, 23:41

    UzAuto Motors монополиясига аталган стрит-арт чизган кўча рассоми деворий сурати ўчириб ташланишига муносабат билдирди

    15.09.2021, 23:26

    Ўзбекистонда нотариус орқали чет эл валютасида ўзаро қарз олишга рухсат берилади

    15.09.2021, 23:11

    Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилидан ОТМда ўқитиш бўйича шартномалар электрон шаклда тузилади

    15.09.2021, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.