• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    30,5 млн долларни ташкил этган ўзаро савдо айланмаси, дипломатия, хавфсизлик, бизнес бўйича курсларда малака оширган 1200 нафардан зиёд ўзбекистонлик, туризм соҳасидаги ҳамкорлик. Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида

    Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турибди. Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон—Миср муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган. Саммит якунида қўшма баёнот қабул қилиниши ва икки томонлама қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. 

    “Дарё” Ўзбекистон ва Миср ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик ҳақида сўз юритади. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Икки томонлама сиёсий ҳамкорлик ҳақида

    Миср Араб Республикаси Ўзбекистоннинг Давлат мустақиллигини 1991 йил 26 декабрда эътироф этган. Дипломатик муносабатлар 1992 йил 23 январда ўрнатилган. 1993 йил майда Тошкентда Миср элчихонаси очилди. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси 1994 йил декабрь ойидан фаолият юрита бошлади.

    2018 йил 4—5 сентябрда Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ўзбекистонга расмий ташрифи бўлиб ўтди. Икки мамлакат президентлари ўртасида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар тарихий аҳамият касб этиб, икки томонлама муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди. 2018 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида 4 та ҳукуматлараро, 7 та идоралараро ҳужжатлар имзоланди. 

    2021 йил 15—16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференциясида Қоҳира стратегик тадқиқотлар маркази директори Аҳмад ал-Муслима иштирок этган. 2022 йил 23 январда президентлар Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасида дипломатик муносабатларнинг 30 йиллиги муносабати билан табрикномалар алмашилган.

    2022 йил 4 февралда Пекин шаҳрида ўтказилган қишки Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими доирасида икки давлат раҳбари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Ҳозирги кунда икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини жами 56 та ҳужжат ташкил этмоқда, шундан 14 таси ҳукуматлараро ва 42 таси идоралараро битим ва меморандумлардир.

    Ўзбекистон ва Миср ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик 

    Савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида икки мамлакат ўртасида Ҳукуматлараро қўшма комиссия тузилган (7-йиғилиши 2018-й. Тошкентда ўтган). 2022 йил якунига кўра ўзаро савдо айланмаси ҳажми 30,5 млн долларни (экспорт – 23,1 млн доллар, импорт – 7,4 млн доллар) ташкил этди. 2021 йил якуни бўйича 37,2 млн долларни ташкил этган (экспорт – 34,6 млн доллар, импорт – 2,6 млн доллар). 

    Мисрлик ишбилармонлар иштирокида Ўзбекистонда 29 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Улар қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, фармацевтика ва бошқа соҳаларда муваффақиятли фаолият юритиб келяпти. Ўзбекистонда яратилган қулай муҳит сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Хусусан, Мисрнинг Solyphar компанияси билан биргаликда Тошкент вилоятидаги “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонасида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда (лойиҳа қиймати 20 млн доллар).

    Шунингдек, Қашқадарё вилоятида гепатит C га қарши дори воситаларини ишлаб чиқариш (1,4 млн доллар) ва Наманган вилоятида балиқчилик хўжалигини ташкил этиш (1 млн доллар) лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида One World Pharma ва Каpо Аgri компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда. Мисрнинг Оraccom Telecommunications and Construction, Аl Маdani Construction, One World, Toshiba-Аl-Аrabi, Аl Suwaidi Electrics ва бошқа йирик компаниялари Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Икки мамлакатнинг маданий, илм-фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлиги 

    Миср ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Маҳмуд Замахшарийнинг бебаҳо илмий меросини биргаликда ўрганиш муҳимлигини эътироф этади. 1993 йилдан 2022 йилгача Миср Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги МДҲ мамлакатлари билан техник ҳамкорлик жамғармаси (ҳозирги Миср ҳамкорликни ривожлантириш агентлиги) Ўзбекистон мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича турли соҳаларда ўқув курслари ташкил этган.

    Бу давр мобайнида 1200 дан зиёд ўзбекистонликлар дипломатия, хавфсизлик, бизнес, банк, транспорт, тиббиёт ва араб тили каби йўналишлардаги курсларда малака оширган. 2018 йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида мисрлик таниқли олимларнинг Ўзбекистон тарихи ва бой маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи китоблари тақдимоти ўтказилди. Жумладан, тақдимот маросими иштирокчилари Магда Maxлуфнинг туркий тилдан таржима қилинган “Бобурнома”, Аҳмад Тарабикнинг “Ўзбекистон: ислом тамаддуни манбаи” ва Аҳмад Ражаб Муҳаммад Али Ризқнинг “Ёдгорликлар ва Бухоро ислом маданияти” номли асарлари билан таништирилди.

    2018 йилнинг 10—13 октябрь кунлари Миср бош имоми, “Ал-Азҳар” мажмуаси шайхи Аҳмад ат-Таййибнинг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди. Сафар мобайнида Аҳмад ат-Таййиб Ўзбекистон президенти томонидан қабул қилинди. “Ал-Азҳар” ва Ўзбекистондаги қатор диний, илмий ва тадқиқот муассасалари ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар имзоланган. Ўз навбатида, 2019 йилнинг 10—11 январь кунлари Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси ва Ўзбекистон муфтийси бошчилигидаги делегация Мисрга ташриф буюрган.

    2020 йилда Қоҳира университети Археология факультети декани, тарих фанлари доктори профессор Аҳмад Ражаб Муҳаммад Али Ризқ Ўзбекистон Республикаси билан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича илмий лойиҳаларни фаол равишда илгари сургани, халқлар ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшгани учун “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. 2021 йил 2 июнь куни Қоҳирадаги Тағриз Фаёз Ливан маданият форуми уйида 18 нафар ўзбекистонлик ёш шоир, ёзувчи, журналистлар ҳамда элчихона ходимлари иштирокида “Қалбга саёҳат” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу китоб ўзбекистонлик ёзувчи ва шоирлар асарларининг инглиз ва араб тилларидаги таржимасини ўз ичига олади.

    2022 йил 25—30 апрель кунлари Хивада ўтказилган “Лазги” халқаро рақс санъати фестивалида Мисрнинг “Таннура” рақс жамоаси иштирок этиб, энг яхши рақс жамоаси йўналишида фахрли 3-ўринни эгаллади. 2022 йил 7—9 июнь кунлари Қоҳирада “Диний экстремизм: Intelлектуал асос ва уни енгиш стратегияси” мавзусида ўтказилган халқаро конференция ишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Н.Холиқназаров бошчилигидаги делегация иштирок этди.

    Миср президенти ас-Сиси раҳнамолиги остида 2022 йил 17—18 октябрь кунлари Қоҳира шаҳрида “Фатво ва барқарор ривожланиш мақсадлари” мавзусида ўтказиладиган халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Н.Холиқназаров бошчилигидаги делегация қатнашди. Миср делегацияси вакиллари Ўзбекистонда ўтказиб келинаётган кўплаб халқаро форум ва фестивалларда иштирок этиб келмоқдалар. Улар сирасига “Мақом” (2018-й. 6—10 сентябрь, Шаҳрисабз), “Шарқ тароналари” (2019-й. 25—30 август, Самарқанд) ва “Ҳунармандлар” (2019-й. 10—15 сентябрь, Қўқон) фестиваллари ҳамда “Зиёрат туризми” бўйича “I Халқаро форум” (2019-й. 21—23 февраль, Бухоро), “Тошкент қувончлари” VII Халқаро болалар расмлари биенналеси (2020-й. 15—20 декабрь), “Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази: режалар ва истиқболлар” онлайн конференция (2020-й. 17 декабрь) кабилар киради.

    Туризм соҳасидаги ҳамкорлик

    Туризм соҳасидаги ҳамкорлик 1995 йилда “Ўзбектуризм” миллий компанияси ва Мисрнинг Туризм вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви доирасида амалга оширилади. Ҳозирда Миср томонининг ушбу ҳамкорлик алоқаларини фаоллаштиришга қизиқиши кузатилмоқда. Хусусан, Миср биринчилардан бўлиб, Халқаро туризм ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессиясини (2014 йил 1—3 октябрь) ўтказишда Самарқанд шаҳри номзодини қўллаб-қувватлади. 

    Шу билан бирга, Миср томони туризм соҳаси ва меҳмонхона бизнеси учун кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашишга тайёрлигини тасдиқлади. 2018 йил 6 сентябрда имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Миср Араб Республикаси ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим ушбу соҳадаги алоқаларнинг изчил тус олишига хизмат қилади. 2020 йилнинг сўнгги чорагидан бошлаб Тошкент—Шарм аш-Шайх—Тошкент ва Шарм аш-Шайх—Тошкент—Шарм аш-Шайх йўналишларида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва Мисрнинг Air Cаиро авиакомпаниялари томонидан ҳафтасига бир мартадан сайёҳлик рейслари ҳамда ҳар шанба кунлари Қоҳира—Тошкент—Қоҳира йўналишида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва Флй Egypt компаниялари томонидан икки мамлакатга турли мақсадларда ташриф буюраётганлар учун рейслар амалга оширилмоқда.

    2019 йил 21—23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида Зиёрат туризми бўйича ўтказилган I Халқаро форумда Миср Вакиллар мажлиси Ижтимоий бирдамлик, оила ва ногиронлар қўмитаси раиси, “Мисрни қўллаб-қувватлаш” фракцияси раҳбари, Миср суфийлар тариқатларининг Олий кенгаши раиси доктор А.ал-Қасабий бош меҳмон сифатида иштирок этди. Доктор Абдулҳодий ал-Қасабий Ўзбекистоннинг Мисрдаги “Зиёрат туризм элчиси” этиб тайинланган. 2022 йил 1—3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган Халқаро зиёрат туризми ҳафталигида А.ал-Қасабий қатнашди. 2022 йил январь—март ойлари давомида Миср ҳукуматига қарашли Nile Culture телеканалида “Барча тилларда” кўрсатувининг Ўзбекистонга бағишланган 3 та махсус сони намойиш этилди.

    21.02.2023, 15:13   Изоҳ (0)   3444
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдан Андижонга йўловчи поездлари Наманган орқали ҳаракатланади 

    21.02.2023, 14:16

    Ўзбекистон зилзиладан жабр кўрган Сурияга инсонпарварлик ёрдами юборди

    21.02.2023, 14:09

    “Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчилари фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 2,2 млн ишсиз фуқаро бандлиги таъминланди“ — вазир Беҳзод Мусаев

    21.02.2023, 13:48

    Ўзбекистон миллий архивида сақланаётган 56 та йиғмажилд махфийликдан чиқарилди 

    21.02.2023, 13:41

    Кувайт—Самарқанд йўналишида мунтазам парвозлар йўлга қўйилади 

    21.02.2023, 13:05

    Тошкентда айрим вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратилади

    21.02.2023, 12:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.