• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Франция—Ўзбекистон бизнес-форумида 20 дан ортиқ битим ва шартномалар имзоланди

    Парижда 11 март куни Ўзбекистон ва Франциянинг тегишли вазирликлари, идоралари раҳбарлари ҳамда 100 га яқин етакчи компаниялари, молия ва бизнес ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Франция—Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи арафасида бўлиб ўтган форум якунлари бўйича қишлоқ хўжалиги, энергетика, яшил иқтисодиёт, шаҳарсозлик, сув таъминоти ва транспорт, кончилик, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва лойиҳаларни амалга оширишни белгилаб берувчи 20 дан ортиқ битим ва шартномалар имзоланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тадбирда сўзга чиққан инвестисиялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бизнес-форумнинг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва  иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг янги имкониятларини ўрганиш учун ўзига хос мулоқот майдони сифатидаги аҳамиятини юқори баҳолади. Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг барқарор динамикаси қайд этилди.

    Лазиз Қудратов муносабатларни чуқурлаштириш учун фойдаланилмаган катта имкониятларга тўхталар экан, ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг қатор йўналишларини, жумладан, транспорт ва логистика жиҳатидан ўзаро боғлиқлиқни ривожлантириш, савдо йўлакларини диверсификация қилиш ва геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Ўзбекистон эҳтиёжларига мослаштирилган француз технологияларини жорий этиш орқали инновацион ривожланиш муҳимлигини таъкидлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу билан бирга, инвесторлар манфаатларига жавоб берадиган ва мамлакат иқтисодиётини сифат жиҳатидан ўзгартириш ва барқарорлигини оширишга қаратилган янги қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.

    Форумда сўзга чиққан MEDEF International раиси ва “Orano” компанияси директорлар кенгаши раиси Клод Имовен Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва француз бизнеси вакилларини Ўзбекистон бозорида фаол кириб боришга чақирди.

    Форум доирасида B2B ва G2B форматидаги учрашувлар ташкил этилиб, икки мамлакат ишбилармон доираларига ўзаро мулоқот қилиш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини ўрганиш учун яхши имконият бўлди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик

    2024 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларга етди, бу олдинги йилга нисбатан 14 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, Ўзбекистондан Францияга экспорт ҳажми қарийб икки баравар ортиб, 800 миллион долларни, импорт эса 330 миллион долларни ташкил этди.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда 50 дан ортиқ француз компанияси муваффақиятли фаолият юритиб, ривожланаётган ишбилармонлик муҳитига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

    Ўзбекистонда энергетика, инфратузилма, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, авиация, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва туризм соҳаларида ўз тажрибасини олиб кираётган дунёга машҳур Orano, SUEZ, Veolia, Total Energies, Voltalia, EDF, Lactalis, Airbus, MND ва бошқа кўплаб компаниялар бор.

    10 март куни Парижда “Илм-фан ва таълим: Ўзбекистон — Франция кўприги” мавзусидаги қўшма конференция ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Унда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Франция олий таълим ва тадқиқотлар вазири Филипп Батист, икки давлатнинг 30 нафардан ортиқ ОТМлари раҳбарлари иштирок этди.

    12 март, 13:47   Изоҳ (0)   3256
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Франция—Ўзбекистон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Парижда Ўзбекистон туризм форуми ташкил этилди (фотолар)

    10 март, 17:44

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга боради

    10 март, 20:09

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга жўнаб кетди

    11 март, 15:44

    Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи давомида энергетика масалалари муҳокамада асосий ўринни эгаллайди — Le Figaro

    11 март, 13:22

    Ўзбекистоннинг Андоррадаги биринчи элчиси тайинланди

    11 март, 14:03

    Парижда Ўзбекистон–Франция таълим анжумани ўтказилди (фото)

    11 март, 14:50

    Шавкат Мирзиёев Парижга етиб борди (фото)

    12 март, 00:44
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.