• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёевнинг Кувайтга расмий ташрифи якунланди

    Шавкат Мирзиёевнинг Кувайтга илк расмий ташрифи якунланди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

     

    Ташриф тадбирлари якунлангач, Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кувайтга расмий ташрифнинг биринчи куни

    Шавкат Мирзиёев Кувайт амири Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борди. Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлат раҳбарини Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ, Валиаҳд Шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

    “Ал-Баян” саройида Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди. Музокаралар якунида Ўзбекистон президенти ва Кувайт амири Ўзбекистон—Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.

    “Ал-Баян” саройидаги музокаралар якунлангач, Шавкат Мирзиёев шарафига Кувайтдаги дипломатик миссиялар раҳбарлари иштирокида тантанали қабул маросими уюштирилди.

    Ташриф давомида  Шавкат Мирзиёев Кувайт бош вазири вазифасини бажарувчи, ички ишлар вазири Шайх Фаҳд ас-Сабоҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла ал-Яҳё билан учрашув ўтказди. Шунингдек, қатор компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

    Давлат раҳбари маданий дастур доирасида “Ас-Салом” сарой-музейининг Кувайт халқи маданияти ва тарихини акс эттирувчи экспозицияларини кўздан кечирди.

    Ташрифнинг иккинчи куни

    Ўзбекистон президенти Кувайт валиаҳди Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги дўстлик ва кенг қамровли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

    Куни кеча бўлиб ўтган олий даражадаги тарихий музокаралар, ҳукумат аъзолари ва етакчи компаниялар билан сермаҳсул учрашувлар кўп қиррали Ўзбекистон—Кувайт муносабатларини кенгайтириш учун мустаҳкам асос бўлиши таъкидланди.

    Олий ва юқори даражада яқин мулоқот ва алмашинувларни давом эттиришга келишиб олинди. Инвестицияларни жалб қилиш учун платформани тез фурсатда ишга тушириш, агросаноат мажмуи, транспорт ва логистика, соғлиқни сақлаш, таълим, фармацевтика, инфратузилма ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинди.

    Қабул қилинган барча қарор ва келишувлар ижроси устидан биргаликда назорат ўрнатиш масаласи келишиб олинди.

    Ўзбекистон—Кувайт муносабатлари

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Кувайт Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 30 декабрда тан олган. Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар 1994 йил июлда ўрнатилган. Кувайт элчихонаси Тошкентда 2001 йилда, Ўзбекистоннинг Ал-Кувайтдаги элчихонаси эса 2004 йилда очилган.

    Икки мамлакат халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар, жумладан, БМТ ва ИҲТ доирасида яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккита давраси ўтказилган.

    2004 йил 19 январда имзоланган савдо, иқтисодий, илмий ва техник ҳамкорликка оид битимга асосан савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссияси тузилган. Унинг ҳамраислари этиб икки давлат молия вазирлари тайинланган.

    2024 йил 16—21 октябрь кунлари Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида Ўзбекистон—Кувайт бизнес-форумлари ўтказилганди. Ўша йилнинг май ва август ойларида Кувайтда бизнес форумлар ва Made in Uzbekistan кўргазмалари ўтказилди.

    Шавкат Мирзиёевнинг Кувайтга расмий ташрифи арафасида 15 февраль куни ушбу мамлакат пойтахтида Ўзбекистон—Кувайт бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда қисқа вақт ичида икки давлат алоқаларини сезиларли даражада кенгайтириш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш имконини берадиган янги инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди. 

    18 феврал, 16:44   Изоҳ (0)   3381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Кувайт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кувайт компанияси Фарғонада онкология ва эндокринология йўналишларида шифохона қуриши мумкин

    22.10.2024, 18:25

    Сўнгги 9 ойда қанча Ўзбекистон фуқароси хорижга саёҳатга чиққани очиқланди

    25.10.2024, 19:15

    Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани туфайли бир қанча парвоз йўналишлари ўзгарди

    26.10.2024, 11:35

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ҳафталик авиақатновлар сони 28 тага оширилмоқда 

    28.10.2024, 21:40

    Ўзбекистон ва Иордания авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловларни олиб ташлашни келишиб олди

    29.10.2024, 13:10

    Дунёнинг 52 та давлати Исроилга қурол эмбаргосини қўллашни талаб қилди

    04.11.2024, 12:20

    “Қўшнинг тинч, сен тинч”. Ўзбекистон дунё яккалаган Афғонистондан нима кутмоқда?

    06.11.2024, 15:48

    ОЧЛ-2. “Насаф” ўзида Иордания клубига мағлуб бўлди

    06.11.2024, 20:56

    FIFA Жаҳон чемпионати саралашида порлаётган Аббосбек Файзуллаевни эътироф этди

    22.11.2024, 11:25

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

    22.12.2024, 18:00

    Турон қаер, Туркистон-чи? Марказий Осиёми ё Ўрта Осиё: географик атамалар маъносини биласизми?

    13 январ, 19:45

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайтга боради 

    16 феврал, 05:27

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида янги инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди

    16 феврал, 16:40

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайтга жўнаб кетди 

    17 феврал, 11:12

    Шавкат Мирзиёев Кувайтда кутиб олинди (фото)

    17 феврал, 15:41

    “Яшил” энергетика, савдо уйи, туризм ҳафталиклари: Шавкат Мирзиёев Кувайт амири билан музокара ўтказди

    17 феврал, 17:22

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди? Рўйхат

    17 феврал, 18:30

    Шавкат Мирзиёев Кувайт бош вазири в.б. — ички ишлар вазири билан учрашди. Нималар муҳокама қилинди?

    17 феврал, 19:55

    Шавкат Мирзиёев Кувайт ташқи ишлар вазири билан тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди

    17 феврал, 20:30

    Шавкат Мирзиёев Кувайтда қатор компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди

    17 феврал, 21:58

    Кувайт компанияси Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариши режалаштирилмоқда

    17 феврал, 23:22

    Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайтда “Ас-Салом” сарой-музейи билан танишди (фото)

    18 феврал, 08:51

    Ўзбекистон президенти ва Кувайт валиаҳди шерикликни ривожлантириш режаларини муҳокама қилди 

    18 феврал, 14:22
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.