• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Кувайт бош вазири в.б. — ички ишлар вазири билан учрашди. Нималар муҳокама қилинди?

    Шавкат Мирзиёев Кувайтга ташрифи доирасида ўзи учун ажратилган қароргоҳда ушбу мамлакат бош вазири вазифасини бажарувчи, ички ишлар вазири Шайх Фаҳд ас-Сабоҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Учрашувда Кувайт томонидан молия ва инвестициялар вазири Нура Сулаймон ал-Фассам, савдо ва саноат вазири Халифа Абдулла ал-Аскар ҳамда Инвестиция агентлиги директори Шайх Сауд ас-Сабоҳ ҳам иштирок этди. Бугун бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

    Икки давлат раҳбарларининг Ўзбекистон-Кувайт муносабатларини кенг қамровли шериклик даражасига олиб чиққан учрашуви самарали бўлгани қайд этилди. “Марказий Осиё—Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” саммитида иштирок этиш учун Кувайт Amiriнинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига биргаликда тайёргарлик кўриш муҳимлиги қайд этилди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш устувор вазифа сифатида белгиланди. Шу нуқтаи назардан, Қўшма инвестиция платформаси ва Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, логистика ва транспорт, гидроэнергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва бошқа тармоқлардаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

    “Йўл харитаси”га киритилган кооперация дастурлари ва лойиҳаларини илгари суриш мақсадида фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифларни ташкил этишга келишиб олинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистон—Кувайт муносабатлари

    Кувайт Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 30 декабрда тан олган. Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар 1994 йил июлда ўрнатилган. Кувайт элчихонаси Тошкентда 2001 йилда, Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси эса 2004 йилда очилган.

    Икки мамлакат халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар, жумладан, БМТ ва ИҲТ доирасида яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Икки давлар Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккита давраси ўтказилган.

    2004 йил 19 январда имзоланган савдо, иқтисодий, илмий ва техник ҳамкорликка оид битимга асосан савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссияси тузилган. Унинг ҳамраислари этиб икки давлат молия вазирлари тайинланган.

    2024 йил 16—21 октябрь кунлари Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида Ўзбекистон—Кувайт бизнес-форумлари ўтказилганди. Ўша йилнинг май ва август ойларида Кувайтда бизнес форумлар ва Made in Uzbekistan кўргазмалари ўтказилди.

    Шавкат Мирзиёевнинг Кувайтга расмий ташрифи арафасида 15 февраль куни ушбу мамлакат пойтахтида Ўзбекистон—Кувайт бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда қисқа вақт ичида икки давлат алоқаларини сезиларли даражада кенгайтириш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш имконини берадиган янги инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди.

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?

    • Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
    • Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;
    • Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
    • “Ақлли” шаҳарларни барпо этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
    • Санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
    • Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
    • Туризм соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;
    • Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим.
    17 феврал, 19:55   Изоҳ (0)   1877
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кувайт#шавкат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев номига Рамазон ҳайити муносабати билан давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳамда уламолардан қутловлар келмоқда

    23.04.2023, 20:39

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлади

    17.07.2023, 19:47

    Шавкат Мирзиёев Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши саммитида қатор таклифларни илгари сурди

    20.07.2023, 08:11

    “Рекорд натижа барчамизни қувонтиради”. Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларга табрик йўллади

    09.10.2023, 08:37

    Шавкат Мирзиёев Кувайт амири вафоти муносабати билан таъзия йўллади 

    17.12.2023, 18:25

    Шавкат Мирзиёев номига Рамазон ҳайити муносабати билан хорижий давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳамда дин арбобларидан қутловлар келмоқда

    09.04.2024, 21:20

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ўтказилиши мумкин

    15.04.2024, 17:30

    “Дарё” дайжести: 15 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    15.04.2024, 22:15

    Отни қамчилаётган араб давлатлари: шайхлар нега Ўзбекистонга қизиқиб қолди?

    17.04.2024, 14:31

    Қурбон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келмоқда

    16.06.2024, 13:20

    Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани туфайли бир қанча парвоз йўналишлари ўзгарди

    26.10.2024, 11:35

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ҳафталик авиақатновлар сони 28 тага оширилмоқда 

    28.10.2024, 21:40

    Ўзбекистон ва Иордания авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловларни олиб ташлашни келишиб олди

    29.10.2024, 13:10

    Дунёнинг 52 та давлати Исроилга қурол эмбаргосини қўллашни талаб қилди

    04.11.2024, 12:20

    “Қўшнинг тинч, сен тинч”. Ўзбекистон дунё яккалаган Афғонистондан нима кутмоқда?

    06.11.2024, 15:48

    ОЧЛ-2. “Насаф” ўзида Иордания клубига мағлуб бўлди

    06.11.2024, 20:56

    FIFA Жаҳон чемпионати саралашида порлаётган Аббосбек Файзуллаевни эътироф этди

    22.11.2024, 11:25

    ОЧЛ-2. “Насаф” ўзи уйида “Кувайт СК”га мағлуб бўлди

    27.11.2024, 21:08

    ОЧЛ-2. “Насаф” меҳмонда “Шабоб ал Аҳли”га мағлуб бўлиб, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади

    04.12.2024, 23:05

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

    22.12.2024, 18:00

    Турон қаер, Туркистон-чи? Марказий Осиёми ё Ўрта Осиё: географик атамалар маъносини биласизми?

    13 январ, 19:45

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайтга боради 

    16 феврал, 05:27

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида янги инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди

    16 феврал, 16:40

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайтга жўнаб кетди 

    17 феврал, 11:12

    Шавкат Мирзиёев Кувайтда кутиб олинди (фото)

    17 феврал, 15:41
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.