• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши саммитида қатор таклифларни илгари сурди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раиси Шайх Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ал-Соний, Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум, Кувайт амири ўринбосари, Валиаҳди шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ, Уммон бош вазири ўринбосари Асад бин Ториқ ал-Саид, Баҳрайн подшоҳининг махсус вакили Шайх Носир бин Ҳамад ал-Халифа ҳамда Кенгаш бош котиби Жасим Муҳаммад ал-Будайвий ҳам қатнашди.

    Кун тартибига мувофиқ, конструктив сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилган.

    Ўзбекистон президенти ўз нутқида Марказий Осиё ва Кўрфаз минтақаси халқлари ўртасидаги муносабатлар тарихи узоқ эканини, яқин савдо алоқалари, муштарак қадрият ва анъаналар, муқаддас ислом дини уларнинг асосини ташкил этишини алоҳида таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мовароуннаҳр ва Арабистон диёрлари ўртасидаги тарихий алоқаларни ривожлантиришда буюк мутафаккир ва аллома боболарнинг беқиёс хизматлари борлиги қайд этилди. “Барча муҳаддисларнинг пешвоси” — улуғ аллома Имом Бухорий ана шундай сиймолардан биридир.

    Мусулмон дунёсидаги олтита буюк муҳаддиснинг икки нафари минтақамизда туғилиб камол топгани, қадимий Бухоро эса Қуббатул Ислом номи билан шуҳрат қозонганидан ғурурланамиз. Маълумки, тўққизинчи аср бошида Аббосийлар давлатининг пойтахтидаги Донишмандлар уйи академиясида марказий осиёлик 200 дан ортиқ алломалар илмий фаолият олиб борганлар. Мусо Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Ибн Сино каби улуғ алломаларимиз эса бебаҳо илмий асарларини айнан гўзал ва мукаммал араб тилида яратиб, бутун дунёда шон-шуҳрат қозонганлар, — деди Ўзбекистон раҳбари.

    Шавкат Мирзиёев бугунги хавф-хатарларга қарамай, иккала минтақа ҳам тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт макони бўлиб келаётганини таъкидлади. Айни пайтда Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатлари бир-бирларига ишончли ва узоқ муддатли ҳамкор сифатида қарамоқда.

    Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Кўрфаз мамлакатлари билан алоқалари янги босқичга кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди. Ушбу ижобий тажрибадан келиб чиқиб, минтақаларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорликни бир қатор йўналишларда кенгайтириш таклиф этилди.

    Сиёсий соҳада. Ўзбекистон раҳбари кенг қамровли ҳамкорликни турли форматларда ривожлантириш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

    Биродар давлатлар ва халқларни янада яқинлаштириш мақсадида келгусида кўп томонлама Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш масаласини ўрганиш таклиф этилди.

    Иккинчи йўналиш – юқори технологиялар ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорлик. Давлат раҳбари инновациялар, “сунъий” интеллект, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, “ақлли қишлоқ хўжалиги”, нано- ва биотехнология соҳаларидаги ҳамкорлик платформалари ва ишчи механизмларини яратиш зарурлигини қайд этди. Бизнес вакиллари иштирокида Қўшма инвесторлар кенгашини таъсис этиш ва унинг дастлабки йиғилишини Самарқандда ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.

    “Минтақамизда Кўрфаздаги ҳамкорлар томонидан ташкил этилган инвестиция фондларининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва етакчи банклар фаолиятини кенгайтиришдан манфаатдормиз. Шунингдек, “яшил” энергетика лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш мақсадида алоҳида ъйўл харитасиъни қабул қилиш муҳим, деб ҳисоблайман”, — деди Ўзбекистон президенти.

    Учинчи йўналиш савдо ва транспорт боғлиқлигини кучайтиришдан иборат. Давлат раҳбари Кўрфаз давлатлари билан эркин савдо режимини жорий этиш, техник регламентларни уйғунлаштириш ва электрон тижоратни ривожлантириш долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шу муносабат билан кўп томонлама Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш масаласини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

    Транспорт ва транзит соҳасида Ўрта транспорт коридорида энг мақбул тарифларни қўллаш, Афғонистон орқали мавжуд мултимодал йўлаклардан кенг фойдаланиш, тўғридан тўғри авиақатновларни мақсадли субсидиялаш ёрдамида кўпайтириш таклифи билдирилди.

    Шавкат Мирзиёев ҳамкорларни Кўрфаз давлатларини энг яқин ва қулай йўл орқали минтақамиз билан боғлайдиган Трансафғон темирйўлини қуриш стратегик лойиҳасида фаол иштирок этишга чақирди.

    Навбатдаги муҳим йўналиш – экология ва иқлим ўзгариши масалалари. Ўзбекистонда очилаётган Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети негизида биргаликда халқаро тадқиқотлар дастурини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

    Иштирокчиларнинг эътибори бешинчи йўналиш – туризм соҳасига қаратилди. “Кўрфаз – Марказий Осиё” ягона визасиз сайёҳлик маконини ва туристлар учун мўлжалланган замонавий кластерларни яратиш, қўшма туристик маҳсулотларни кўпайтириш ҳамда 2024 йилда Ислом дунёси туризм пойтахти, деб эълон қилинган Хива шаҳрида минтақалар етакчи сайёҳлик операторлари форумини ўтказиш таклиф қилинди.

    Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида дунёда кузатилаётган исломофобия ҳолатларига қарши биргаликда курашиш масаласига алоҳида тўхталинди.

    Бундан ташқари, терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши кураш соҳасида, шунингдек, бундай таҳдидларнинг интернет ва воситалар орқали тарқалишидан ёшларни ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

    Ўзбекистон президенти Афғонистонда тинчликка эришиш масалаларига тўхталиб ўтди.

    “Бизнинг минтақаларимиз ташаббускор бўлиб, катта-катта минбарлардан Афғонистон муаммоларига бутун дунё эътиборини жалб этишимиз, афғон халқининг ҳаётини енгил қилишга муносиб ҳисса қўшишимиз керак”, — деди давлат раҳбари.

    Сўзининг якунида президент бугунги тарихий саммит натижалари албатта Кўрфаз ва Марказий Осиё минтақалари ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни мутлақо янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилиш якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.  

    Саммит иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувни Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифини қўллаб-қувватладилар.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ва Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг биринчи саммити доирасида Саудия Арабистони подшоҳлиги валиаҳди, бош вазири Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд билан учрашув ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Валиаҳд давлат раҳбарини бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан дилдан қутлаб, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Шавкат Мирзиёев ўз навбатида, Саудия Арабистони раҳбариятига мамлакат фуқаролари ҳаж ва умра амалларини адо этишларига яратилган шароитлар учун самимий миннатдорлик билдирди.

    Музокараларда Ўзбекистон—Саудия муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

    Ўтган йилнинг август ойида ўтган икки томонлама саммит давомида қабул қилинган битим ва келишувларни сўзсиз амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Учрашувда халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    20.07.2023, 08:11   Изоҳ (0)   8417
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев бу йил ҳам умра амалларини бажарди (фото)

    20.07.2023, 08:00

    Тошкентда ўз ишига қайта тиклана олмаган ҳоким ёрдамчиси банкни судга берди

    20.07.2023, 01:48

    Дўрмон ижод уйи бузиб ташланаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди

    20.07.2023, 01:33

    Саудия Арабистонида ўтказилган Қуръон мусобақасида самарқандлик қори ғолиб бўлгани рад этилди

    19.07.2023, 23:34

    Энг кўп абитуриент ҳужжат топширган вилоятлар бешталиги маълум бўлди

    19.07.2023, 21:16

    Тошкент ва Андижонда газ, электр ҳамда сув таъминоти ходимларининг фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

    19.07.2023, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.