Россиялик гроссмейстер Ян Непомняшчий ва 16-жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен эркаклар ўртасида Нью Йоркда ўтказилган блиц бўйича жаҳон чемпионатида чемпион бўлди.
Финал баҳсида дастлабки икки партияни Карлсен ютди, бироқ Непомняший кейинги икки партияда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Сўнгра гроссмейстерлар кетма-кет уч дуранг қайд этди, шундан кейин улар ўзаро келишувга кўра, чемпионлик унвонини бўлишишга қарор қилди. Ушбу таклиф норвегиялик Карлсендан чиқди.
Таъкидлаш жоизки, шахмат тарихида аввал ҳеч қачон чемпионлик унвони икки кишига бирдек берилмаган эди.
Маълумот учун, Непомняший 2024 йилда рапид бўйича Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди. Карлсен эса ўша мусобақада кийиниш қоидаларини бузганлиги сабаб дисквалификация қилинган. Қизиқарлиси, блиц бўйича Жаҳон чемпионатида ҳам Карлсен кийиниш қоидаларига риоя қилмади.
Блиц бўйича мусобақада ўзбекистонлик спортчилар плей-офф чиқа олмай мусобақани эрта якунлади.
Изоҳ (0)