Польша пойтахти Варшава шаҳрида бўлиб ўтадиган Superbet Poland 2024 турнирида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов иштирок этади.

7—12 май кунлари бўлиб ўтадиган Superbet Poland 2024 турнирининг соврин жамғармаси 175 минг долларни ташкил этади. Ғолиб 40 минг долларни қўлга киритади. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов 8 май куни ўзининг биринчи ўйинини ўтказади.
Турнирда қуйидаги шахматчилар иштирок этади:
- Магнус Карлсен (Норвегия, рапид 2828/блиц 2886);
- Вей Йи (Хитой, 2758/2684);
- Ян-Кризтоф Дуда (Польша, 2748/2766);
- Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон 2733/2661);
- Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2704/2675);
- Аниш Гири (Нидерландия, 2687/2715);
- Аржун Эригаиси (Ҳиндистон, 2671/2744);
- Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2649/2651);
- Винсент Кеймар (Германия, 2642/ 2610);
- Кирилл Шевченко (Руминия, 2642/2546).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нодирбек Абдусатторов Швецияда бўлиб ўтган Tepe Sigeman-2024 мусобақасида чемпион бўлган эди. 19 ёшли ўзбекистонлик шахматчи асосий босқичда 4,5 очко жамғариб, россиялик Петер Свидлер ва ҳиндистонлик Аржун Эригаисини тай-брейкда мағлуб этган.
Изоҳ (0)