• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистонда чақалоқларда метапневмовирус аниқланди

    Ҳиндистон Тиббий тадқиқотлар кенгаши (ICМР) Карнатака штатида метапневмовирус (HMPV) билан касалланган икки ҳолатни аниқлади. Бу ҳақда Hindustan Times хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, иккала ҳолат ҳам бронхопневмония (бронхит ва пневмония аломатлари ва белгиларини ўзида мужассамлаштирган касаллик) билан боғлиқ. Шифохонага ётқизилган икки нафар чақалоқда метапневмовирус аниқланган. Анамнезида бронхопневмония бўлган уч ойлик қизча даволанишдан сўнг чиқарилган, саккиз ойлик ўғил бола эса ҳали ҳам даволанмоқда.

    Беморларнинг бирортаси ҳам мамлакатдан ташқарига саёҳат қилмаган. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирус бутун дунё, шу жумладан, мамлакатда ҳам фаол тарқалаётганини таъкидлади.

    Бироқ, ICМР ва касалликлар мониторинги дастури (IDSP) маълумотларига кўра, мамлакатда ўткир респиратор касалликлар сонининг сезиларли ўсиши кузатилмаган. Ҳиндистонда респиратор касалликларнинг эҳтимолий тарқалишини бошқариш учун мунтазам ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Бу мамлакатга касалланиш сонининг кўпайишига тайёр бўлиш ва ҳар қандай таҳдидларга самарали жавоб бериш имконини беради.

    Қирғизистонда метапневмовируснинг икки ҳолати, Қозоғистонда эса 30 кишида аниқланган. Хитойда метапневмовирусга чалиниш кескин кўпаймоқда. Касаллик Ўзбекистонда ҳам қайд этилган. Санэпидқўмитага кўра, ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнгги лаборатория таҳлиллари натижасига кўра: 36,9 фоизида грипп вируси, 30,2 фоизида риновирус, 28,6 фоизида респиратор-синситиал вирус, 1,2 фоизида метапневмовирус ва 3,1 фоизида бошқа вируслар аниқланган.

    HMPV нима?

    Инсон метапневмовируси ёки HMPV нафас йўллари инфекциясини келтириб чиқарувчи вирус бўлиб, у оддий шамоллаш ва гриппга ўхшаш белгиларни юзага келтиради. Касаллик кўпинча енгил кечса-да, айниқса чақалоқлар, кексалар ва иммун тизими заифлашган кишиларда пневмония каби жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.

    Аслида вирус янги эмас, лекин Хитойнинг шимолида, айниқса 14 ёшдан кичик болалар орасида касалланиш ҳолатлари кўпайгани туфайли эътиборни тортди.

    Биринчи марта 2001 йилда аниқланган HMPV бир занжирли РНК вируси бўлиб, нафас олиш томчилари ёки ифлосланган юзалар билан алоқа орқали тарқалади. Бу инфекциялар илгари ҳам Буюк Британия каби турли мамлакатларда қайд этилган.

    COVID билан ўхшаш жиҳатлари

    • Иккала вирус ҳам барча ёшдаги одамларда нафас олиш аъзолари касалликларини келтириб чиқаради. Кичик ёшдаги болалар, катта ёшдагилар ва иммун тизими заифлашган одамлар хавф остида бўлиши мумкин.
    • Симптомлар ҳам ўхшаш. Кўпинча HMPV билан боғлиқ бўлган аломатларга йўтал, иситма, бурун битиши ва нафас қисилиши киради. Булар ҳам COVID-19 вируси билан касалланган одамлардаги аломатлардир.
    • Иккала вирус ҳам юқтирган одамдан бошқаларга йўтал, аксириш ва яқин шахсий алоқа орқали юқиши мумкин.Улар вируслар мавжуд бўлган буюмлар ёки юзаларга тегиниб, сўнгра оғиз, бурун ёки кўзларга қўл текказиш орқали ҳам тарқалади.
    • COVID-19 ҳароратга сезгир ва шунинг учун мавсумий. Худди шундай, HMPV турли йиллик фаслларда айланиб юради.
    7 январ, 08:42   Изоҳ (0)   3327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #метапневмовирус

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда ковидга ўхшаш вирус тарқалмоқда

    5 январ, 16:55

    Хитойда тарқалаётган вирус Қозоғистонда ҳам аниқланди 

    5 январ, 18:33

    Хитойда тарқалаётган вирус Ўзбекистонда ҳам аниқланди

    6 январ, 09:27

    Қирғизистонда ҳам метапневмовирус аниқланди

    6 январ, 13:05

    Республика педиатрия маркази метапневмовирусга чалинган болалар билан тўлгани рад этилди

    6 январ, 15:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.