“Фенербаҳче” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзининг тренерлик фаолиятида нимадан кўпроқ афсусланишини айтди.
“Агар ўйинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар кўп, чунки агар мағлубиятга учраган бўлсангиз, ҳар доим ниманидир ўзгартира олишингиз мумкинлигини ўйлайсиз.
Агар профессионал танлов ҳақида сўз борадиган бўлса, менинг Флорентино Пересга айтган “йўқ” жавобим. У менга: “Моу, ҳозир кетма, сен қийин қисмини бажардинг ва энди яхшиси келади”, деганди. Мен шундай бўлишини билардим, лекин Испанияда қийин кечган уч йилдан сўнг “Челси”га қайтишни истадим. Шунингдек, мен “Рома”дан (Европа Лигасининг финалидан кейин) дарҳол кетишим керак эди, лекин буни қилмадим ва хатога йўл қўйдим”, деб айтган Моуриньо Corriere dello Sport газетасига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Моуриньо 2010—2013 йилларда “Реал Мадрид”ни бошқарган. 2011-12 йилларда Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган ва тўрт мамлакатда чемпионликни қўлга киритган бешинчи мураббийга айланган.
Изоҳ (0)