«Челси» ярим ҳимоячиси Виктор Мозес ижара асосида «Интер» жамоасига ўтди. Бу ҳақда миланликлар расмий сайтида маълум қилинди.
«Интер» 29 ёшли нигериялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган. Хабар қилинишича, «Интер» ижара сўнгида футболчини 12 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мозес «Интер»нинг ҳозирги бош мураббийи Антонио Конте билан «Челси»да биргаликда фаолият юритган. Виктор мавсумнинг аввалини «Фенербахче»да ижара асосида ўтказди ва Туркия чемпионатида олтита ўйинда қатнашди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)