«Монако» Франция чемпионатининг 8-турида «Брест»ни мағлубиятга учратди (4:1).
Бу ўйинда монаколиклар ҳужумчиси Ислом Слимани тўп киритиш билан биргаликда жамоасининг қолган учта голига ҳаммуаллиф бўлди. Шу тариқа Ислом Франция чемпионатидаги дастлабки бешта ўйинида жамоасининг 8 та голида қатнашди. 31 ёшли жазоирлик футболчи тўрт гол ва тўртта самарали узатма амалга оширди.
Opta’нинг хабар қилишича, мазкур статистика ҳисобланиши бошланган 2006/07 йилги мавсумдан буён фақат Неймар ва Златан Ибраҳимович шундай самарадорлик қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Слимани ёзда «Фенербахче»дан «Монако» сафига ўтганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)