Коронавирус юқтириб олган туркиялик афсонавий дарвозабон Рушту Речбернинг ҳолати ёмонлашди. Бу ҳақда Туркия ОАВга таяниб Marca хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 30 март куни «Барселона» собиқ дарвозабонининг аҳволи кескин ёмонлашган. Айни дамда 46 ёшли Речбернинг соғлиғи хавф остида турибди.
Рушту 28 март куни коронавирус ташҳиси билан шифохонага ётқизилганди.
Рушту Речбер Туркия терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган (120) футболчи ҳисобланади. Клуб миқёсида дарвозабон «Бешиктош», «Фенербахче», «Барселона» ва «Анталяспор»да фаолият юритган. Речбер Жанубий Корея ва Япония ўтган ЖЧ—2002 мусобақаси орқали кўпчиликка яхши таниш.
1 апрель ҳолатига Туркияда коронавирус юқтириб олганлар сони 13,5 минг нафардан ошди. 214 киши вафот этган.
Мавзуга доир:
- «Марсель» футбол клуби собиқ президенти коронавирусдан вафот этди
- Ака-ука Аҳмедовлар карантин вақтида Намангандаги муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатди (фото)
- Фотиҳ Терим коронавирусни енгиб ўтди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)