Футбол агенти Мино Райола ёзги трансфер бозори вақтида 31 миллион евро ишлаб топгани АS нашри томонидан хабар қилинди.
Бунинг учун Райола беш нафар футболчига янги клуб топиб берди. Унинг катта харидлари «Манчестер Юнайтед» клуби билан боғлиқ бўлиб, Жозе Моуриньо жамоаси учун агент Златан Ибраҳимович, Поль Погба ва Гейнриз Мхитарян каби футболчиларни олиб келди.
Бундан ташқари Мино Райола Грегори ван Дер Вилни «Фенербахче»га, Марио Балотеллини «Ницца» клубига жойлади.
Изоҳ (0)