Туркиялик афсонавий дарвозабон Рушту Речберда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Ишил Речбер маълум қилди.
«Яхши янгиликларни айтишни истардим, бироқ менинг турмуш ўртоғимда COVID-19 вируси аниқланди ва у шифохонага ётқизилди. Одатий куналрнинг бирида касаллик аломатларининг бирданига пайдо бўлиши бизни карахт аҳволга солди.
Мен ва фарзандларимнинг таҳлиллари қониқарсиз натижа берди. Фақат Руштуда коронавирус аниқланди. Биз уйда ўтиришга мажбурмиз. Энг қийини — у билан бирга бўла олмаймиз. Умид қиламанки, у оллоҳ ва туркиялик шифокорлар ёрдамида оёққа туради», — дейди Ишил.
Рушту Речбер Туркия терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган (120) футболчи ҳисобланади. Клуб миқёсида дарвозабон «Бешиктош», «Фенербахче», «Барселона» ва «Анталяспор»да фаолият юритган. Речбер Жанубий Корея ва Япония ўтган ЖЧ—2002 мусобақаси орқали кўпчиликка яхши таниш.
29 март ҳолатига Туркияда коронавирус юқтириб олганлар сони 7400 нафардан ошди. 108 киши вафот этган.
Мавзуга доир:
- Уругвай терма жамоасини 14 йил бошқарган мураббий коронавирус сабаб истеъфога чиқарилди
- «Витесс»нинг собиқ президенти коронавирусдан вафот этди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)