Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 10 октябрь куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари 11 октябрь куни туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этади.

Шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилади.
Изоҳ (0)