Ўзбекистон ва Корея етакчиларининг мулоқоти Самарқандда давом этмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
ЎзАга кўра, Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл 15 июнь куни Самарқандга келди. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёл рафиқалари билан дастлаб Регистон ансамблига ташриф буюрди.
Изоҳ (0)