Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 3-саралаши 3-турида Эронга қарши баҳс олиб борди.
“Бунёдкор”да бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар бир қанча хавфли вазиятларни яратди. Ўйиннинг 57-дақиқасида эронликлар бир киши кам бўлиб қолди. Шомуродовга нисбатан ишлатилган қўполлик туфайли Солиҳ Ҳардани майдондан четлатилди. Ушбу бўлимда ҳам дарвозалар дахлсиз қолди ва ўйин дуранг натижа билан якунланди.
Ўзбекистон 1 ва 2-турда Шимолий Корея ва Қирғизистон устидан ғалаба қозонган эди.
ЖЧ—2026 саралаши
10 октябрь, пайшанба
Ўзбекистон — Эрон 0:0
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 4.Фарруҳ Сафиев (3.Ҳожиакбар Алижонов, 46), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов, 22.Аббосбек Фазуллаев (11.Остон Ўрунов, 71), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Эрон: 1.Алирозо Бейранванд, 2.Солиҳ Ҳардани, 4.Шожаи Ҳалилзода, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 7.Али Ризо Жаҳонбахш (11.Али Гулизадеҳ, 78), 8.Муҳаммад Моҳеби (10.Меҳди Гаэди, 55), 9.Меҳди Тареми, 13.Али Немати, 14.Саман Гходдос (21.Омид Норафкан, 71), 20.Сардор Азмун (19.Шаҳриёр Моганло, 78).
Огоҳлантиришлар: Фарруҳ Сафиев (19), Одил Ҳамробеков (30), Саман Ғоддос (66).
Четлатиш: Солиҳ Хардани (57)
Изоҳ (0)