Элдор Шомуродов “Рома”ни тарк этишга яқин турибди.
Calciomercato нашрининг хабар қилишича, Рим клуби ўзбекистонлик футболчини Португалияда ўтадиган йиғинга борадиган таркибга жалб қилмаган. Қайд этилишича, Жозе Моуриньо янги мавсумда Шомуродовга ишонч билдирмоқчи эмас.
Аввалроқ Элдор “Кальяри”га ўтишга яқин экани ва томонлар музокара олиб бораётгани хабар қилинганди.
Шомуродов 2021 йилнинг ёзида “Женоа”дан “Рома”га ўтганди. У 2022/23 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини “Специя”да ижарада ўтказди ва А Сериянинг 16 ўйинида 1 та гол урди.
Изоҳ (0)