Футбол бўйича Италия А Сериясининг 31-турида “Кальяри” 7 апрель, якшанба куни “Аталанта”га қарши баҳс олиб борди.
Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади. Ўйиннинг 13-дақиқасида Скамакка “Аталанта”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим охирида Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Аужелло мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда охирида эса Виола “Кальяри”нинг ғалабасини таъминловчи гол муаллифига айланди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Кальяри” очколарини 30 тага етказиб, 13-ўриндан жой олди.
А Серия
31-тур баҳси
7 апрель, якшанба
“Кальяри” — “Аталанта” 2:1
Голлар: 0:1 – 13 Скамакка, 1:1 – 42 Аужелло, 2:1 – 88 Виола.
“Кальяри”: Скуффет, Мина, Доссена, Аужелло (Асси, 79), Деьола (Ветеска, 86), Макумбу, Сулемана, Нандес (Заппа, 79), Гаэтано (Виола, 79), Ористанио, Шомуродов (Лувумбу, 66).
“Аталанта”: Карнезекки, Ҳатебур (Баккер, 46; Ружери, 86), Толои, Жимшити, Колашинас, Заппакоста (Ҳолм, 66), де Рон, Копмейнерс (де Кетеларе, 55), Эдерсон, Лукман, Скамакка (Туре, 55).
Огоҳлантиришлар: де Рон (54), Заппакоста (63), Деьола (66), Нандес (73), Толои (74), Лувумбу (75).
Изоҳ (0)