Президентнинг Бухорога ташрифи, энг даҳшатли аттракцион экани айтилаётган чархпалак, давлат қарзининг қарийб 35 млрд долларга етиши — “Дарё” нашри бугун, 31 майда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Жиззах вилоятида кучсиз зилзила кузатилди
Зилзила эпицентри Бахмал туманида жойлашган.
Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 млрд долларга етди
Давлат ички қарзи эса 5,29 млрд долларни ташкил этмоқда.
Тошкентда “закладчик”ларни калтаклаган 14 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди
Улар 3,5 йилдан 6 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Эски тартибга қайтилди: вазирликлар эшигида сарсон бўлган қурувчилар муаммоси ҳал этилди
“Онлайн савдога чиқарилаётган “Ташаббусли бюджет” қурилишлари учун яна баллни чегириб қолиш тартиби жорий этиладиган бўлди”, — дейди қурувчи.
Саида Мирзиёева “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильми премьерасида иштирок этди
Фильм Аштархонийлар даврида яшаб ўтган буюк саркарда ҳаётига бағишланган.
Суд прокурорсиз ўтди, судланувчи судьяга “отвод” берди: Олмазор туман судида ноодатий ҳолат кузатилди
Судья Валишер Карамонов раислигидаги ушбу судда 50 миллион сўмга “участка”, 25 миллион сўмга “квартира”, 5 миллион сўмга эса янги автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, фуқароларнинг салкам 7 миллиард сўм маблағини ўзлаштирган жиноий гуруҳ иши кўриб чиқилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифни Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади
Президент зиёратчилар учун қулайликларни кенгайтириш, қишга ҳам, ёзга ҳам мос шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Давлат бюджети тақчиллиги кескин ортди. Қайси соҳаларга катта харажат қилинмоқда?
Биринчи чоракда Ўзбекистон бюджети харажатлари даромадларидан 17,7 трлн сўмга кўп бўлди.
Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи арафасида янги корхона ишга туширилди
“Бухорога келишимиздан мақсад 2 миллиондан зиёд аҳолининг турмушини яхшилаш, даромад манбаи яратиш, камбағалликни қисқартириш”, — деди президент.
Бухорода 2024 йили 1,3 млрд долларлик 607 та лойиҳа амалга оширилмоқда
Президент Бухоро вилоятининг саноат кўргазмаси ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди.
Ўзбекистондаги энг даҳшатли аттракцион экани айтилаётган чархпалак фаолияти вақтинча тўхтатилди
Аттракционда бахтсиз ҳодиса ва жароҳат олганлар йўқлиги маълум бўлди.
Тошкент шаҳар судлари прокурорсиз ўтган судни изоҳлади
“Дарё”да “Суд прокурорсиз ўтди, судланувчи судьяга “отвод” берди: Олмазор туман судида ноодатий ҳолат кузатилди” сарлавҳали мақола эълон қилинганди.
Шавкат Мирзиёев Бухорода учта йирик иншоот — газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилишига старт берди
Таъкидланишича, ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида Бухорода нафақат туризм, балки саноат ҳам ҳақиқий драйверга айланади.
Шавкат Мирзиёев Бухорода жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлашди
Нуронийлар ижтимоий давлат тамойили асосида жойларда инсон манфаатлари таъминланаётганини айтган.
“Маҳаллада еттилик ҳамфикр ва ҳамжиҳат бўлса, ишсизлик, жиноят бўлмайди” — президент
Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди.
Жиззахда алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди
Судда қарздор оилавий шароити оғирлиги сабабли ҳозир ҳам алиментни тўлаб беролмаслигини айтиб, қонуний енгиллик сўраган.
Шавкат Мирзиёев: “Асосий вазифа — йўлларда сифат ва маданиятни таъминлаш”
Президент Қоракўл туманида янги лойиҳа асосида таъмирланган автомобиль йўлини кўздан кечирди.
Саида Мирзиёева Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори билан учрашди
Суҳбат давомида нималар муҳокама қилингани очиқланди.
Тошкентда Хоккей спорт мажмуаси барпо қилинади
Президентнинг “Хоккей спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Изоҳ (0)