Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Таиланд ҳамда Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда вазирнинг Telegram каналида хабар берилди.
![](/static/2024/05/31/2024-05-31 21.29.25-PsgGqCUe.jpg)
Маълум қилинишича, Бахтиёр Саидов Таиланднинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Сасиват Вонгсинсават билан учрашувда сиёсий маслаҳатлашувларни фаоллаштириш, иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштириш, ўзаро товар айланмаси ҳажмини ошириш каби масалаларини муҳокама қилган.
![](/static/2024/05/31/2024-05-31 21.29.33-YvwPOjRW.jpg)
Шунингдек, Филиппиннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Роберто Г.Манало билан икки давлат ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатлар юзасидан фикр алмашилган.
Изоҳ (0)