Сенат Ўзбекистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланишини маъқуллаши, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилиши, Наманганда бола телефон сабаб ўз онаси ва бувисини калтаклаши – “Дарё” нашри 30 апрелда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўлининг муҳим объектлари қурилиши бошланди
Лойиҳа доирасида ҳар бирининг узунлиги 10 километрдан ортиқ бўлган 3 та туннел қуриш режалаштирилган.
Ўзбекистонда 2030 йилгача камида 58 та мактаб қурилади
Янгидан қуриладиган мактаблар учун инфратузилмага эга ер участкалари ажратилади.
Шавкат Мирзиёев Имом Мотуридийга бағишланган халқаро конференция иштирокчиларига табрик йўллади
Унда 20 дан ортиқ давлатдан 70 дан зиёд муфтийлар, исломшунос олимлар, давлат ва жамоат арбоблари, мотуридийшунос тадқиқотчилар, тарихшунос мутахассислар ва диний-маърифий соҳа вакиллари қатнашмоқда.
Сенат Ўзбекистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланишини маъқуллади
Айрим ҳолларда фуқаролар жавобгарликдан озод қилинади.
Ўзбекистонда ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштирилади
Янги тартибга кўра фуқаролар пенсия тайинланиши учун мурожаат қилиши талаб этилмайди.
Ўзбекистонда турагентлик фаолияти учун лицензия бекор қилинади
Унинг ўрнига турагентлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома юбориш тартиби жорий этилади.
Россияда ўзбек мигрантлари ҳуқуқларига риоя этилиши назорати кучайтирилади
Икки давлат миграция соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга келишди.
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти уч ойда 25 млрд доллардан ошди
I чоракда иқтисодий ўсиш 6,8 фоизни ташкил этди.
Шамсиддин Тожиев Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди
Сенат қарори билан Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди.
Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
Унинг ўрнида меҳмонхона қурилади.
Тошкентда Л7 уриб юборган Cobalt ариққа тушиб кетди (видео)
Ҳодиса тафсилоти юзасидан маълумот берилди.
Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди
Илҳомбой Худойбергенов меҳнат фаолияти давомида Ички ишлар органларида фаолият олиб борган.
Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор.
Фарғонага Хитойдан 24 та янги автобус олиб келинди
Вилоят транспорт йўналишида Хитой билан 19 млн долларлик лойиҳа меморандумини имзолаган.
Абдулла Арипов Урумчида Хитой расмийлари билан учрашув ўтказди
Икки давлат иқтисодий форуми ўтказилиб, унда 250 дан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркорлар қатнашди.
Наманганда бола телефон сабаб ўз онаси ва бувисини калтаклади (видео)
Она ва вояга етмаган шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Ўзбекистонда таълим сифатини ташқи баҳолаш билан шуғулланувчи тузилма ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев нодавлат таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш, олий ва касбий таълимда сифатни ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.
Андижонда интим фото ва видеоларни тарқатмаслик учун 14 минг доллар талаб қилган аёл ушланди (видео)
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Хоразмда Ал-Хоразмий университети ташкил этилади
Президент университетни ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан уч ойда 2 трлн сўмдан ортиқ мажбурий тўловлар ундириш бўйича буйруқ чиқарилди
Суд буйруқларидан 186 минг 151 таси кредит, 62 375 таси солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ ишларни ташкил қилади.
Ўзбекистон яна бир давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Дипломатик муносабатлар ўрнатилган давлатлар сони 160 тага етди.
Изоҳ (0)