2024 йил ноябрь ойида “Шокир пошо оиласи: мўжиза ва можаролар” (“Şаkir Pаşа Ailesi: Мucizeler ve Skandallar”) номли янги сериалнинг тизери намойиш этилди.
Лойиҳа эълон қилиниши биланоқ унда иштирок этадиган икки машҳур актриса — Марям Узерли ва Ваҳиде Перчин исмлари катта жамоатчилик эътиборни тортди. Хуррам Султонни гавдалантирган машҳур актрисалар янги тарихий сериалда биргаликда суратга тушади.
“Шокир пошо оиласи: мўжиза ва можаролар” сериали реал воқеаларга асосланган тарихий мелодрама. Ундаги ҳикоялар 1912 йилда бошланади. Сюжет марказида Шокир Пошо (Фират Таниш) оиласи туради.
Биринчи тизер ўша давр муҳитини акс эттирувчи ажойиб либослар ва манзарали жойлари туфайли кўплаб дизи ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотди. Сериални суратга олиш ишлари Истанбул яқинидаги Мармара денгизида жойлашган Буюкада оролида бўлиб ўтади. Бу жой ўзининг ноёб меъморий обидалари ва гўзал табиати билан машҳур.
Актриса Марям Узерли бир неча йиллар давомида йирик лойиҳаларда иштирок этмаган эди. Жорий йил июнь ойида у “РУ” Интернет-сериали рол ўйнади ва унинг образи танқидчилар томонидан ижобий баҳоланди. Аммо ҳеч ким актрисанинг да тўлиқ метражли фильмларга қайтишга тайёр эканлигини кутмаган эди.
Янги сериалда у Розали исмли қаҳрамонни ижро этади. Баъзи манбаларга кўра, актрисанинг атиги 5 та эпизодда пайдо бўлиши мумкин.
Сериалда турк юлдузларидан Жем Йигит Uzumўғлу, Нилсу Берфин Акташ, Ҳелин Кандемир, Яғмур Баскурт кабилар иштирок этмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, сериалнинг биринчи қисми декабрь ойининг бошида намойиш этилади.
Марям Узерли 2013 йилда эфирга узатилган ва миллионлаб томошабинлар меҳрига сазовор бўлган сериал “Муҳташам юз йил” даги Хуррам образи билан танилган эди.
Изоҳ (0)