Ўзбекистондаги 50 нафар тажрибали ҳамшира Германияга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бу имконият агентлик билан ҳамкорликда Германиянинг RecruitMed GmbH & Co. KG компанияси томонидан тақдим этилмоқда.
Ойлик маош 2800 евродан бошланади. Бунда уй ижараси ва овқатланиш харажатлари ишловчининг ўз ҳисобидан қопланади. Малака тан олингандан сўнг 3300 евро ойлик берилади.
Компания томонидан 50 та бўш иш ўринлари таклиф этилаётган бўлиб, номзодлар 18–40 ёш атрофида бўлиши, тиббиёт коллежи (3 йиллик) ёки олий таълим (бакалавр) дипломига, ҳамширалик соҳасида камида 1 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим. Шунингдек, судланмаган ва соғлом бўлиши ҳам талаб этилади.
Номзодларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:
- 12 ойлик немис тили курслари (Термиз ва Нукусда);
- курс материаллари, имтиҳонлар, тил сертификати (B2);
- Германияда малака тасдиғи;
- визага ариза топшириш ва ишга жойлашиш;
- авиачипта ва трансфер;
- яшаш жойини топишда ёрдам;
- 13 ойлик маош тизими, суғурта, меҳнат таътили;
- доимий қўллаб-қувватлаш.
Иш бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб олиш мумкин: (55) 102-53-32 (Қорақалпоғистон Республикаси), (76) 222-45-22 (Сурхондарё вилояти).
RecruitMed GmbH & Co. KG — Германиянинг Кёльн шаҳрида жойлашган, соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослашган халқаро кадрлар агентлиги ҳисобланади. Ушбу компания илгари Medical Recruitэрс номи билан танилган бўлиб, ҳозирда RecruitМед номи остида фаолият юритмоқда. RecruitМед Германиядаги тиббиёт муассасалари учун хорижий малакали тиббий ходимларни жалб қилиш ва жойлаштириш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)