• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Май ойида Тошкент шаҳрида бир эркак ички ишлар ходимини бўйнига пичоқ тиқиб, унга оғир тан жароҳати етказди. Маълум бўлишича, у руҳий касал бўлган. Ундан аввалроқ — май ойи бошида Сурхондарёдаги бозорда онаси билан юрган уч ёшли қизчани руҳий хаста аёл пичоқлаб, ўлдирганди. Тошкентда 12 ёшли қизга ташланиб, унга куч ишлатган ҳам руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турадиган йигит бўлиб чиққан. Шундай рўйхатда турувчи яна бир аёл Сирдарёда ўқитувчига зўравонлик қилиб, уни калтаклаганди.

    Воқеалар кетма-кетлиги кишида шундай таассурот уйғотадики, шикаст етказувчи, ўзгаларни ўлдиришгача борадиган руҳий касаллар орамизда хотиржам юрибди. Тўғриси, қўрқасан киши. Болаларингдан, яқинларингдан ва ўзингдан ҳам хавотирга тушсан. Бундай руҳий касаллар қандай қилиб эмин-эркин юрибди, нега диспансерга ётқизилмайди? Шу ва шу каби саволларга тиббиёт фанлари доктори, профессор Зарифбой Ибодуллаев жавоб беради.

    Хўш, кўча-кўйда юрганда руҳий-асаб касалликлари диспансери рўйхатида турувчи кишиларни қандай аниқлаш мумкин? Профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг айтишича, бундай кишиларни юриш-туришидан, кийинишидан, ўзини тутишидан билиб бўлмайди.

    Руҳий касал одам костюм-шимда, галстукда, чиройли кийиниб юриши ҳам мумкин. Ҳай-ҳуй, деб бақириб, тўполон қилиб юрадиганлари ҳам бор. Тўсатдан, билмасдан оёғини босиб қўяди ёки оддий савол берилса, у қўпол жавоб беради. Нарироқ туринг деб итарса, дарров пичоқни тиқади. Бундай шахслар оддий тил билан айтганда — жинни, бизнинг тил билан айтганда — шезофрения.

    Аҳоли орасида юрадиган инсонларнинг қанчаси шезофрения эканлигини олдиндан билиб бўлмайди. Уларнинг қанчаси ўзига жавоб бера олмайдиган инсонлардир. “Мен ўлдириб қўйсам, мени қамашади”, деган фикр уларда бўлмайди, дейди профессор.

    Қонунчиликка кўра, ақли норасо ҳолатда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахс жавобгарликка тортилмайди. Руҳий хаста аёл болани пичоқлаб ўлдиргани учун, ички ишлар ходимига оғир тан жароҳати етказгани, ўқитувчини калтаклагани учун ким жавоб бериши керак? Профессорнинг таъкидлашича, руҳий хаста беморларни диспансерларда даволаш ва уларни “хавфсиз” бўлганида уйига жавоб бериш бўйича тартиблар белгиланган. Юқорида санаб ўтилган ҳар бир ҳолатни жиддий ўрганиб, ҳуқуқий баҳо берилиши керак.

    Рўйхатда турган руҳий беморлар, яъни хавфли гуруҳга кирувчи руҳий беморлар аҳоли орасига чиқиб, назоратдан чиқиб кетса, ўша ҳудуд учун масъул ходимлар юридик жавобгарликка тортилиши керак.

    Руҳий беморлар билан боғлиқ аянчли воқеаларга ҳолатни ўрганмай туриб баҳо бериш қийин. Қаердадир хатоликка йўл қўйилган бўлиши мумкин. Руҳий шифохонадан у вақтли чиқариб юборилгандир? “Ижтимоий хавфли гуруҳи”дан чиқди, деб уйига жавоб берилгандир? У қанча муддат даволанди, балки уни 5 ой муддатдан сўнг яна қайта даволаш керак бўлгандир? Уни ётқизишмагандир, ташкилий ишларда хатога йўл қўйилган бўлиши мумкин. Очиқ бўлимда маълум муддат ётгандан кейин назоратга олиндими? Қайси психоневролог назоратидаги бемор эди? Шу каби саволларга жавоб қидирилса, айб нимадалиги келиб чиқади, деди олим.

    Бундай ҳолатлар давом этаверадими, фавқулодда чора кўриш вақти келгандир. Яна шундай воқеалар такрорланмаслигига ким кафолат беради?

    Хавфли гуруҳга кирувчи беморлар қатъий назоратга олиниши шарт. Улар очиқ бўлимга ўтказилаётган пайтда патапсихологик текширувлардан ўтказиш керак. Яъни уларнинг шахсиятидаги қандай хавфли ҳолатлар борлигини билиш учун психологик текширувлардан ўтказиш мақсадга мувофиқ. Шундан сўнг очиқ бўлимга ўтказиш лозим.

    Одамлар очиқ айтяпти, ижтимоий тармоқларда ёзишяпти: Бизни ким ҳимоя қилади, хавфли руҳий касаллар орамизда юрибдими, биз ўзимизни қандай асраймиз, қандай қилиб фарзандларимизни муҳофаза қиламиз, деган хавотирлар йўқ эмас. Шахсан ўзим ҳам буларни кўп кўраман ва шу қаторда ўзим ҳам хавотирдаман. Буларнинг тезкор йўл билан олдини олиб, поликлиника, мактаб ва маҳаллаларда психологик масалалар бўйича хона ажратиб қўйиш керак. Улар аҳоли орасида руҳий беморлар борлигини, соғлом одамларни ҳам соғломлигини текширадиган тизим йўлга қўйишимиз лозим. Улар график бўйича текширувдан ўтказилади.

    Шунингдек, яширин кечаётган руҳий касалликлар махсус тестлар орқали билиб олинади. Бунинг учун бизга психопрофилактика билан шуғулланадиган тиббий клиник психологлар зарур, деди Зарифбой Ибодуллаев.

    Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги изоҳ берганича йўқ.

    15 июн, 22:42   Изоҳ (0)   2328
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #руҳий бемор#Зарифбой Ибодуллаев#руҳий-асаб касалликлари диспансери#руҳий хаста#тажовуз#руҳий касал

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда икки нафар шифокорни аёвсиз калтаклаган бемор ва унинг ўртоқлари қамоққа олинди

    30.07.2024, 17:10

    Тушкунлик ва хавотирни енгишда ёрдам берадиган 6 та маҳсулот

    09.10.2024, 14:50

    “ОИВ билан яшайдиганлар ҳам оддий инсон” — Республикадаги ОИТСга қарши курашиш маркази масъули билан суҳбат (фото, видео)

    02.12.2024, 15:36

    Танада яллиғланиш жараёни кетаётганидан дарак берувчи симптомлар

    02.12.2024, 13:15

    Депутатлар 9 дақиқада маъқуллаган харажатлар оширилиши лойиҳаси, Тошкент вилоятидаги корхонада содир бўлган портлаш, талабалар учун белгиланган таътил муддати: 5 д...

    05.12.2024, 22:50

    “Фарзандим билан синалдим” — отасидан эрта айрилган ва “Бу менинг онам” сабаб кўпгина туҳматларга қолган Малика Равшанова 41 ёшда (фото, видео)

    07.12.2024, 15:30

    Ўлим жазосига ҳукм қилинган СССР футбол юлдузи. У қандай қилиб спортчидан ҳақиқий жаллодга айланган?

    18 феврал, 21:04

    Скорсезе ҳаммамизни алдаган: “Лаънатланганлар ороли”даги Ди Каприонинг қаҳрамони ақлдан озган эмас

    22 феврал, 12:55

    Мукаммал қоматга эришиш йўлида анорексияга дучор бўлган жаҳон юлдузлари

    9 апрел, 20:15

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    19 май, 23:20

    Қўрқинчли тушлар инсон соғлиғи ҳақида нималарни айтиб бера олади?

    2 июн, 13:34
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эронда Исроил учун дрон ва бомбалар ясаган махфий устахона топилди (видео) 

    Дунё | 16 июн, 08:45

    Bugatti Veyronʼдан Tesla Cybertruckʼкача: Дубай полициясининг қимматбаҳо хизмат автомобиллари

    Авто | 16 июн, 08:29

    Татаристондаги Россия дрон заводига ҳужум уюштирилди

    Дунё | 16 июн, 08:23

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Атлетико” дарвозасига 4 та гол урди, “Порту” — “Палмейрас” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 16 июн, 07:53

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.